Мустақиллигимиз шарофати билан миллий қадриятларимиз тикланиб ота-боболаримизнинг орзулари ушалди, масжид ва мадрасалар қад кўтариб, халқимизга зиё ва маърифат тарқатиб келмоқда.
Ўтган давр мобайнида диний соҳада ҳам салмоқли ютуқлар қўлга киритилиди. Республикамиз бу борада халқаро майдонда ҳам ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди. Буни биргина мисол: ҳар йили турли хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган Халқаро Қуръон мусобақаларида юртимиз вакиллари иштироки ва нуфузли ўринларни қўлга киритишаётгани мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Иқтидорли қориларни тарбиялаш, уларни рағбатлантириш, Қуръонни ёд олишга қизиқтириш ва қориларнинг ҳифзини камолотга етказиш, хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро Қуръон мусобақаларига муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳар йили “Қорилар мусобақаси” танлови ўтказилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юртида ҳам ана шундай мусобақа ўтказилди. Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – талабаларнинг катта тадбирлардаги Қуръони карим тиловати вақтида ҳаяжонини йўқотиш, халқ орасида ўзини тутишда тажриба ҳосил қилиш кўникмасини шакллантиришдир.

Мазкур мусобақа Қуръон тиловати билан бошланди. Ушбу мусобақани Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, “Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Шамсуддин Баҳоуддинов кириш сўзи билан очиб берди.
Мусобақада билим юрти мутахассислик фани ўқитувчиларидан С.Раджапов, А.Идрисов, З.Сапашов ва Тошкент ислом инстиути 4-босқич амалиётчи талабалари И.Салоҳиддинов ва И.Эрқуловлар ҳакамлик қилишди.
Мусобақада билим юртида таҳсил олаётган 20 нафар қори талабаларимиз ўзаро Мураттаб ва мужаввид йўналишлари бўйича олган билимларини синовдан ўтказдилар.

Мусобақанинг мураттаблик йўналиши бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан тайёрланган 3-савол, яъни 1-10 пора, 2-10 пора, 3-10 поралар берилган бўлса, мужаввидлик йўналиши бўйича ҳам 3та савол яъни китобга қараб ўқиш, тажвид қоидалари, ўзи хоҳлаган жойидан тиловат қилиш шартлари бўйича талабалар беллашдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақа натижаларига кўра, Мураттаблик йўналиши бўйича 2-ўринни 4-курс талабаси Маҳмудов Шавкат, 3-ўринни 1-курс талабаси Қурбонбоев Неъметилло, Мужаввид йўналиши бўйича 2-ўринни 4-курс талабаси Йўлдашбаев Шамсаддин, 3-ўринни 3-курс талабаси Нажматдинов Караматдин ва 2-курс талабаси Жийемуратов Сардар эгаллади.
4-курс талабаси Жўраев Абдимутал мураттаб йўналиши ва 3-курс талабаси Пирхонов Насибилло мужаввид йўналиши бўйича олий 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди.
Мусобақа якунида барча иштирокчи талабаларга билим юрти раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар берилди.

Саламат КУДАЙБЕРГЕНОВ
Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний
ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний
ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси