Мингта ҳадис ёдлаган талабанинг шартнома пулини “Вақф” фонди тўлаб беради

11-05-2019, 08:00 admin Янгиликлар 1 052

Мингта ҳадис ёдлаган талабанинг шартнома пулини “Вақф” фонди тўлаб берадиҲазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Илм – хазина, унинг калитлари - савол. Сўранглар, сўрашда 4 киши савобга эга бўлади: Сўровчи, олим, эшитувчи, уларни дўст тутувчи”.

Мингта ҳадис ёдлаган талабанинг шартнома пулини “Вақф” фонди тўлаб беради

Толиби илм ва олимларни ўзига дўст билган саховатпеша инсонлар кўмагида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 7 май куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида “Рамазон туҳфаси” сифатида тадбир ўтказилди.

Мингта ҳадис ёдлаган талабанинг шартнома пулини “Вақф” фонди тўлаб беради
Мазкур тадбирда Фонднинг “Илмга кўмак” акцияси доирасида 5 нафар талабага тўлов шартнома пуллари тўлаб берилгани ҳақида сертификатлар ўз эгаларига тақдим этилди. Тадбир давра суҳбати тарзида давом эттирилиб, мадраса талабалари ҳамда устозлари билан мулоқот олиб борилди.
Мулоқот чоғида Фонд раҳбари Искандар Халилов ушбу таълим даргоҳини моддий ва маънавий жиҳатдан бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида, Қуръони каримни тўлиқ ёд олган талабаларга, шунингдек, мингта ҳадис ёдлаган талабаларга ҳам тўлов шартнома пуллари Фонд томонидан тўлиқ қопланишини маълум қилди.
Мингта ҳадис ёдлаган талабанинг шартнома пулини “Вақф” фонди тўлаб беради

Тадбир сўнгида устозлар ва талабаларга фонд ҳадялари улашилди ва ифторлик дастурхони ёзилиб, юрт тараққиёти ва илм равнақи учун дуои хайрлар қилинди.

Мингта ҳадис ёдлаган талабанинг шартнома пулини “Вақф” фонди тўлаб беради
Уламолар айтадики "Кимда ким толиби илмнинг илм олишига кўмаклашса, Аллоҳ таоло унинг дунё ва охират машаққатларини енгиллатади"


"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Сиз ҳам улкан савобга эришиш йўлида “Vaqf” хайрия жамоат фонди акцияларида иштирок этинг.

Payme.uz MBank.uz Click.uz Oson.uz

ЗАКОТ, ФИТР, УШР, ФИДЯ






скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш