Куни кеча, «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири Бухоро вилоятида ўтказилади. Юк автомашинасига ортилган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар ва диний-маърифий китоблар ушбу вилоятга етиб борди. Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мутасаддилари ва Бухоро вилояти бош имом-хатиби Элов Жобир билан биргаликда Бухоро шахридаги “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири ўтказилди. Тадбирда 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 15 нафар ногиронлиги бор шахсларга аравачалар тақдим қилинди. Шунингдек, ўз хизмат вазифаларини самарали бажариб келаётган 103 нафар имом-хатибга диний-маърифий мазмундаги китоблар туҳфа этилди.
Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасаси ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртининг 245 нафар талабаларига диний-маърифий мазмундаги китоблар ва иссиқ кийимлар тарқатилди. Шунингдек, Бухоро шаҳридаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 нафар фуқаронинг уй-жойини таъмирлаб бериш режалаштирилди.
“Мурувват карвони” бошқа вилоятлар бўйлаб хайрия ишларини давом эттиради.
Ўзбукистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати
манба muslim.uz