"Вақф" фонди брайл ёзувидаги диний-маърифий китобларни чоп этиш бўйича акцияни бошлади

15-03-2019, 08:05 admin Янгиликлар 777

"Вақф" фонди брайл ёзувидаги диний-маърифий китобларни чоп этиш бўйича акцияни бошлади"Вақф" хайрия жамоат фонди фаолияти йўлга қўйилганига кўп вақт ўтган бўлмасада Фонд томонидан амалга оширилаётган амалий ишлар қамрови кундан кунга кенгаймоқда.



Кўриш билан боғлиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун диний-маърифий мавзудаги китобларни чоп этиш мақсадида Фонд томонидан "Китоблар" акцияси йўлга қўйилди.



Ушбу хайрли ишлар учун қарийб 300 миллион сўм талаб этилади. Ушбу маблағ эвазига "Биз ҳам намоз ўқиймиз", "Муаллими соний", "Ибодат исломия", "Брайл дафтари" сингари тўрт номдаги 12 500 дона китоблар чоп этилади.


Китоблар брайл алифбосида бўлиб, кўриш билан боғлиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус нашр этилиши кўзда тутилган. Чоп этилган китоблар Фонд томонидан Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Марказий бошқарувига тақдим этилади.


Иншаллоҳ, Фонд томонидан бошланган ушбу хайрли ишларда юртимиз мўмим-мусулмонлари фаол иштирок этадилар ва улкан савобга эришадилар.


Биз юртимиз мўмин-мусулмонларини Фонд фаолиятини қўллаб-қувватлашга ва имконият доирасида кўзи ожизлар учун китоблар чоп этиш ишига эҳсон қилишга чақирамиз. Аллоҳ таоло барча саҳоватпеша инсонларнинг эҳсонларини қабули мақбул айласин!

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш