Араб мамлакатларида Рамазон таровати

19-05-2019, 09:43 admin Янгиликлар 785

Араб мамлакатларида Рамазон тароватиМана бир йил интиқиб кутганимиз Рамазон ойининг ҳам биринчи ўн кунлиги ўз ниҳоясига етди. Шарофатидан руҳлар ором оладиган, қалблар таскин топадиган, гуноҳу маъсиятлар камайиб, шайтонлар занжирбанд қилинадиган бу муқаддас ойни бутун мусулмон олами завқу шавқ билан кутиб олиши сир эмас. Қуйида айрим Араб мамлакатларида бу муборак ой қандай кутиб олинишини келтириб ўтамиз:

Мадинаи Мунавварада Рамазони шариф

Мадинаи Мунаввара аҳлининг ёшу қариси бу муборак ойни қалблари муштоқ бўлиб кутиб олишади. Рамазон ҳақида мадиналик бир киши бундай дейди: “Рамазон ҳам руҳий, ҳам диний байрам ҳисобланади. Яъни бу фарз ибодат олдинлари қандай бўлган бўлса, ҳозирда ҳам ўшандай кутиб олинади. Илгари оилаларимиз шаъбон ойида бир неча кунга Мадина атрофидаги боғ ва далаларга кетишар эди. Бароат кечасида эса болалар маҳаллаларни тўлдириб, нашидлар айтиб, аҳолига бу кечанинг кириб келганинг хабарини етказар ва турли совға-саломлар олишарди. Бу совғалар асосан ҳолва, қанд, пул ва ҳоказо нарсалар бўлар эди. Шу тарзда яна Рамазоннинг биринчи ва ўн бешинчи кечалари ҳам Мадина кўчаларида рамазонга аталган, анъана бўлиб келаётган қўшиқларни айтиб юришарди. Бу ойнинг биринчи ифтори ёки саҳарлиги, аввало оиланинг катталари – ота-она хонадонида қилинарди. Рамазон ойида қариндош-уруғлар бир-бирларини уйларига таклиф қилишар, бу гўзал анъана қўшнилар орасида ҳам кузатиларди. Дастурхонларда турли нозу-неъматлардан биринчи бўлиб хурмо, шўрва, сабзавотли овқатлар ва мева-чевалар тортилар эди. Шунингдек, аёллар ўзлари пиширган таомлардан фарзандлари орқали қўшниларига тарқатишарди”.

Қоҳира шаҳрида Рамазони шариф

Араб мамлакатларида Рамазон таровати

Қоҳирада Рамазонга алоқадор бўлган воқеа ва ҳодисалардан бири “Рамазон фонуси” ҳодисасидир. Бу ҳодиса Фотимийлар халифаси Муъиз Лидиниллаҳ даврида юз берган. Муъиз Милодий 973 йил рамазони шарифнинг 15-кечасида Қоҳирага кириб борар экан, Қоҳира аҳли уни узун саф тортиб кутиб олишга чиқишади. Ўша пайтда улар уни қўлларида машъалалар ва маёқлар кўтариб, шеърлар айтиб кутиб олишгани қоҳираликларнинг бугунгача эсларидан чиқмайдиган воқеадир. Асрлар оша Қоҳира аҳли бу маёқлардан масжидга бориш учун, қариндош-уруғларини зиёрат қилишда фойдаланишар эди. Бу маёқлар жуда ҳам қулай эди, буни ёш болалар кўтариб шаҳар кўчаларини ёритиб юришар эди. Бунинг эвазига инсонлар у болаларга ҳадя улашарди.

Шу йўсинда “Рамазон фонуси” ҳодисаси такрорланиб-такрорланиб одат тусига кириб қолди. Ёш болалар кўтарган бу ёритгич маёқлардан масжидга боришда, рўзадорларга ишорат беришда фойдаланила бошланди. Бу маёқлар саҳарда ёнса, саҳарлик вақтини, кечқурун ўчирилса эса хуфтон намозига ишорат берар эди. Бу маёқнинг Мисрда қўлланилиши, “Ал-Азҳар” университети бино қилинишидан 6 ой олдин бошланган экан. Бу милодий 973 йил (ҳижрий 362) яъни бундан 1041 йил олдинги вақтга тўғри келади.
Араб мамлакатларида Рамазон таровати
Бирлашган Араб Амирликларида Рамазони шариф

Бирлашган Араб Амирликларида турли миллат вакиллари яшайди. Дунё бозори аталмиш Дубай шаҳрида Рамазон ҳам диний, ҳам маданий воқеадир. Айнан шу кунларда хорижликларнинг БААнинг маҳаллий маданиятига бўлган қизиқиши янада ортади. Рўза шукуҳи ҳамма маиший масканларда сезилиб туради. Бадиий галереяларда диний мавзуга бағишланган кўргазмалар намойиш этилади. Марказларда Ислом маданияти ва урф-одатлари ҳақида маърузалар эшиттирилади. Болалар учун кўнгилочди тадбирлар ўтказилади. Барча кўчалар ва бинолар турли рангга бўялади. Рўзада ҳар куни шом кириши билан мушаклар отилади. Йирик гипермаркетларда барча маҳсулотлар нархи арзонлаштирилади.



Интернет материаллари асосида Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш