Бугун, жорий йилнинг 15 май санасида ЎМИ Навоий вилоят вакиллигида вакиллик тасарруфидаги имом-хатиблар ва отиноийлар иштирокида "Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва уни кўтаринки руҳда ўтказиш" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга Навоий вилояти ҳоким ўринбосари Ғ.Мусурманов, "Имом Ал-Бухорий" номидаги халқаро марказ ўқитувчиси, фалсафа фанлари номзоди профессор Б.Тўраев ташриф буюриб, кириб келаётган рамазон ойи халқимиз учун раҳмат ва барокат ойи бўлишини тилашди. Шунингдек, ушбу фазилатли ой олдидан амалга ошириш лозим бўлган, ой давомида амал қилиниши керак бўлган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Жумладан,
* Рамазон ойининг саҳоват, бағрикенглик ва мурувват ойи эканлигини кишиларга етказиш, ОАВда бу борада чиқишлар қилиш;
* Таровеҳ намозлари, Қуръони Карим хатм қилинадиган жоме масжидлардан хавфсизлик талабларига риоя қилиш, кишиларни ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун керакли шароитларни яратиш;
* Масжидларда кўкаламзорлаштириш ва ободончилик ишларини амалга ошириш
* Моддий ёрдамга муҳтож, аҳолининг кам таъминланган қатламларига моддий ва маънавий кўмак беришда бевосита ва билвосита фаоллик кўрсатиш ва бошқа кўплаб муҳум вазифаларга тўхталиб ўтилди.