Бугун 2019 йил 3 май куни Навбаҳор туманидаги “Шайх Абул Ҳасан Харақоний” жоме масжидининг янги биносини очилиш маросими бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, Вилоят бош имом-хатиби Т.Рўзиев, Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Д.Эргашев, Навбаҳор тумани бош имом-хатиби Ф.Тошов, Навбаҳор тумани ҳокими Л.Облоқулов, маҳалла фаоллари ҳамда масжид жамоати вакиллари иштирок этдилар.
Вилоят бош имом-хатиби Т.Рўзиев тадбирни очиб берди. Масжид биносини қайта қуришда иштирок этганлар ҳаққига дуо қилинди, жума маърузаси вилоят бош имом-хатиби томонидан ўқилди.
Мазкур масжиднинг янги биносининг майдони 1 Га ни ташкил қилади ва у бир вақтнинг ўзида 600 нафар намозхонни ўз ичига сиғдира олади.
Бир йил давомида қайта қурилган янги масжид биноси замонавий таҳоратхоналар, фавворалар ва ҳовузга эга бўлди.
Масжид биноси кириб келаётган муборак Рамазон ойида таровеҳ намозини ўқиш учун тайёр ҳолга келтирилди.