Тошкентда Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум бўлиб ўтади

30-04-2019, 05:45 admin Янгиликлар 909

Тошкентда Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум бўлиб ўтадиЖорий йилнинг 2 май куни Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида “МДҲ – Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум – 2019” ўтказилади. 3-4 май кунлари эса «Ислом банкчилиги, такафул ва ислом микромолияси» мавзусида семинар ҳам ташкил этилади.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, бизнинг тадбиркорларни улар учун янги бўлган Ислом банкчилиги ва молияси соҳаси билан таништириш, уларни ушбу соҳа имкониятларидан хабардор қилиш, бошқа мамлакатлардан ташриф буюриши кутилаётган мутахассислар, амалиётчи-олимлар ва бошқа меҳмонлар билан ушбу соҳада юз бераётган янгиликлар билан бўлишишдан иборат.

Ушбу форум ва икки кунлик семинар ташкилотчилари Al Huda ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази (БАА), «Sheikh Ahmed Bin Obeid Al Maktoum» (SABOAM) халқаро инвестицион компанияси (БАА), ҳамда Ислом тараққиёт банкининг ICD тармоғи ҳисобланади.

Тадбирда ҳамкор давлат идоралари қаторида Ўзбекистон Банклар ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Вазирлар Махкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита, Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Лизинг берувчилар Уюшмаси ва бошқа кўплаб ташкилотлар қатнашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш