Ийдул рамазон муборак

25-06-2017, 10:09 admin Мақолалар 1 533

Ийдул рамазон муборак

Еру Осмон аҳли учун байрам бўлган Рамазон ҳайитига бизларни етказган Парвардигори оламга беадад ҳамду санолар бўлсин. Ҳайит кунини байрам қилган ва шу кунда хурсандчилик қилишни ўргатган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз дуруду саловотлар бўлсин.
Аллоҳ таолонинг буюрган фарз амалларидан бири, учинчи аркони бўлмиш Рамазон ойидаги рўзаларни соғ-саломат адо этдик ва бу билан Яратувчимиз олдида ўзимизни Унга банда эканлигимизни кўрсатдик. Албатта, Парвардигорга бандачилик қилиш улуғ бахт! Шу билан бирга Рамазон ойидаги қанча-қанча ажру ҳасанотлар, қанча-қанча фазилату баракотлар борки, инсон ва фаришталар буларни санаб адоғига етолмайди.
Кимики Рамазон киришлиги билан қалбдан хурсанд бўлиб, чиқаётганида хафа бўлса, Аллоҳ таоло уни дўзахдан халос қилади.
Ҳайит намози ўқиладиган куни шайтонлар каттаси Иблис дод деб юбораркан. Шайтонваччалар югуриб келиб: Устоз, сизни ким хафа қилди? Деб қайта-қайта сўрашса ҳам тўхтамай йиғлавераркан. Охири йиғисидан тўхтаб, дод солишининг сабабини айтаркан: Бир йил ҳаракат қилиб, Одам болаларини йўлдан уриб, уларга турли гуноҳларни васваса қилиб қилдирувдим, ҳамммаси куйиб кетди. Бир ой тутган рўзаси ҳурматидан Аллоҳ таоло ҳайит куни уларнинг барча гуноҳларини кечириб юборди. Энди бизлар бани Одамни Аллоҳ йўлидан чалғитиш учун қаттиқроқ ишлашга мажбурмиз – деб жавоб бераркан.
[center]Ҳайит ҳақида[/center]
Рамазон ҳайити куни саҳар вақтида Аллоҳ таоло фаришталарини юборади. Улар ер юзига тушадилар. Ҳамма кўчаларнинг бошларида фаришталар туриб оладилар-да, инсону жиндан бошқа барча махлуқлар эшитадиган овоз билан нидо қиладилар: “Эй Уммати Муҳаммад, эй мусулмонлар, ўрнингиздан туринг. Карамли Роббингизга пешвоз чиқинг. Бугун катта эҳсонлар бўлади. Чунки кечалари қоим кундузлари соим бўлдингизлар. Кундузи рўзадор бўлиб, кечалари таровеҳларни ўқидингизлар ва бу билан Парвардигорларингизга итоат қилдингизлар. Энди мукофотларингизни олинглар”. Мўминлар ҳайит намозини ўқишлик учун масжидга келганларида яна бир фаришта нидо қилади: “Билиб олинг, Роббингиз сизларни кечирди. Энди уйларингизга улуғ ажрлар билан мукофотланган ҳолда қайтинглар”, дейилади.
Ҳайит куни қилинадиган ишлар
Байрам қилиш
Юртимизда қадриятларимиз, асл урф одатларимизни тиклаш учун мамлакатимиздаги барча мусулмонлар байрам қилишлари учун дам олиш куни деб эълон қилигди. Бу байрамни ғанимат билиб аҳли хонадонимиз билан ўтириб байрам қилайлик. Айрим бидъатчиларнинг хурофотига кўра бир йил ярим йил ўтган таъзияхоналарга бориб бечора мусибати унитилаётган пайтда ярасини қайта тирнамайлик. Ўтганларни эслаш учун мамлакатимизда “Хотира куни” бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ байрамни хушу хурсандчилик билан ўтказайлик.
[center]Ота-онага эътибор[/center]
“Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқаётиб, бир қадам ташлаб “Омийн”, дедилар. Иккинчи қадам ташлаб яна “Омийн”, дедилар. Учинчи қадамни босганларида ҳам “Омийн”, дедилар. Хутбани ўқиб минбардан тушганларида саҳобалар: “Ё Расулаллоҳ, хутба ўқиш учун минбарга чиқаётиб нима учун 3 марта “Омийн”, дедингиз?”, деб сўрашди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мен минбарга чиқаётганимда Жаброил алайҳис салом келиб, дедилар: “Кимни олдида сизнинг исмингиз айтилганда сизга салавот айтмаса, яъни соллаллоҳу алайҳи васаллам демасдан ўлса, Аллоҳ таоло ундан узоқлашиб, уни дўзахга киргизади “Омийн”, денг” деди. “Омийн”, дедим. Яна айтдики: Эй Муҳаммад, ким Рамазон ойини ўтказиб, кейин ўлса-ю гуноҳи кечирилмаган бўлса, ундан ҳам Аллоҳ таоло ундан узоқлашиб, уни дўзахга киргизади “Омийн”, денг”, деди. “Омийн”, дедим. Кейин яна деди: Эй Муҳаммад, қайси фарзанд ота-онаси тирик бўлиб ёки иккалаларидан бирлари ҳаёт бўла туриб, уларнинг ризоликларини ололмай, ўлиб дўзахга кирса, бундай имкониятни бой берган фарзанддан Аллоҳ таоло ундан узоқлашади “Омийн”, денг “Омийн”, дедим”.
Тойласа ибн Маёсдан ривоят қилинади: Ибн Умар розияллоҳу анҳу мендан сўрадилар: “Сен дўзахдан қўрқасанми? Жаннатга киришини хоҳлайсанми?” Мен: “Аллоҳга қасамки, албатта”, дедим. Яна сўрадилар: “Ота-онанг тирикми?” Мен: “Онам борлар”, дедим. “Аллоҳнинг борлигига қасамки, агар онангга юмшоқсўз бўлсанг ва уйга таом келтирганингда аввал онангга берсанг, ҳамда гуноҳи кабийраларни қилмаган бўлсанг, албатта жаннатга кирасан”, дедилар.
Беморларни йўқлаш
Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи бештадир: 1. Саломга алик олиш, 2. Касални бориб кўриш, 3. Жанозага эргашиш, 4. Зиёфатга чақирилганда бориш, 5. Акса урганга жавоб қайтариш.
“Албатта, мусулмон киши агар бошқа бир мусулмон биродарини беморлик пайтида кўргани борса, тоинки қайтиб келгунча жаннат харфасида бўлади”, деганларида. Саҳобалар: “Эй Расулаллоҳ, жаннат харфаси деганингиз нимаси?” дейишди. Шунда у зот: “Жаннатда териб қўйилган мевалардир”, деб жавоб бердилар.
“Бирор мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб кўргани борса, то кеч киргунча 70 минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Агар кечқурун кўргани борса, то эрталабгача 70 минг фаришта унинг ҳаққига дуода бўлишади. Ҳамда бу кишига жаннатда териб, йиғиб қўйилган мевалар насиб қилади.
Қанча-қанча атрофимизда беморлар бор. Қўшнимиз бўлиши мумкин, қариндошимиз бўлиши мумкин. Албатта, уларни бориб зиёрат қилиб, уларнинг ҳам қалбларига байрам шукуҳуни солиб, хурсанд қилайлик.
Абу Ҳурайра ривоят қилинган ҳадисда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло қиёмат куни дейди: “Эй одам боласи, касал бўлдим, мени кўргани бормадинг”. Шунда у киши: “Парвардигорим, Сен Парвардигор бўлсанг, қандай қилиб мен сени кўргани бораман?” Аллоҳ эса: “Билмайсанми, фалончи бандам, касал бўлди, сен уни кўргани бормадинг. Агар уни кўргани борганингда ҳузуримда мени топар эдинг”, дейди.
Фитр-эҳсон ҳақида
Ҳайит куни фитр садақасини беришлик суннат амалларидандир.
“Батаҳқиқ, ким садақаси ила покланса ва Роббиси исмини зикр қилса нажотга эришади”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўраганларида, “Фитр садақаси ҳақида нозил бўлган” дедилар.
Фитр садақаси рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ножоиз ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомдир. Ким уни ҳайит намозидан олдин адо қилса, у фитр садақаси бўлиб қабул бўлади. ким уни намоздан кейин адо қилса, фақат оддий бир садақа бўлиб қолади.


Нурота туман «Осиёбаланд» масжиди
имом хатиби Саидов Рустамжон
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш