Зарафшон шаҳар ҳокимлигида "Ҳаж" сафарига кетишни ният қилган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Суҳбатда шаҳар имом хатиби К.Шодмонов Ҳаж Ислом арконларидан бирилигини, қодир бўлган кишиларга бу ибодатни умри давомида бир марта адо этиш фарзлигини айтиб ўтди. Суҳбатда махалла раислари, ИИБ ходимлари ҳам иштирок этишди. Шу куннинг ўзида Кармана туман ҳокимлиги биносида ҳам "Ҳаж" сафарига кетувчилар билан суҳбатлар ташкил этилди. "Дўрман" масжиди имом хатиби М.Рахмонов энг аввало, холис ният қилиш зарурлигини, ҳадиси шарифда айтилганидек, амаллар натижаси ниятга боғлигини айтиб ўтди. Суҳбат давомида ҳар бир киши ниятига яраша савоб олишини айтди. Ҳаж сафарига борувчилар ўзларига керакли тавсияларни олишди.