1. Агар қорининг мазкур иши билан маъно ўта даражада ўзгармайдиган бўлса, лекин тўхташи ва бошлаши хунук бўладиган бўлса, масалан: إنّ нинг исмида тўхтаб, унинг хабари билан бошласа, إن الذين آمنوا وعملوا الصالحات да тўхтаб, ألئك هم خير البرية дан бошласа ёки сифат билан сифатланмиш орасини ажратса, мисол: إنه كان عبدا деб, тўхтаб, شكوراً дан бошласа уламоларнинг ижмолари билан намоз бузулмайди.
2. Маъно умуман ўзгариб кетадиган бўлса, масалан: شهد الله أنه لا إله деб тўхтаб, إلاّ الله дан бошлаб ўқиса ёки وقالت النصارى деб тўхтаб, المسيح ابن الله дан бошласа, бунда ҳолатда уламоларимизнинг наздида намоз бузилмайди. Баъзи олимлар, намоз бузилади, деб ҳисоблайдилар. Фатво намоз бузилмаслигига бўлган.
“Хония” да шундай дейилади: “ وما أنتم بمصرخي да тўхтаб, إنّي كفرت дан бошлаб ўқиса ва шуни тўғри деб ҳисобласа кофир бўлади ҳамда намози бузилади, агар لقد سمع الله قول الذين قالوا إنّ الله فقير деб, тўхтаса намози бузилмайди. Агар нафаси етмай қолиб, أأنت قلت للناس деб, قال الله لا تتخذواдеб, آلا إنهم افكهم ليقولون деб, ثم تولوا عنه وقالوا معلمдеб, فحشر فنادى فقال деб, من بعثنا من مرقدنا هذا деб тўхтаса, бу чиройли тўхташ ҳисобланади. فى ضلال مبين деб тўхтаб, اقتلوا يوسف дан бошласа гуноҳкор ҳам бўлмайди, намози ҳам бузилмайди.
“Ҳужжа” фатовосида шундай дейилади: “Аслида тўхташни риоясини қилиш керак. Буни зарурий илм эмас. Шунингдек, намозни бузилиши бунга боғлиқ эмас. Хоҳлаган жойида тўхтаса, сўзларни олдин-кетин қилиб юборса намоз бузлимайди. Масалан: يخرجون الرسول وإيّاكم да тўхтаб, أن تؤمنوا بالله ربكم дан бошлаб ўқиши. Бу тўхташ чиройли эмас, лекин намоз бузилмайди. Бу фақиҳларнинг фикри. Қурролар эса, Қуръонда бир неча тўхташ ўринлари мавжуд. Бундан бошқа ўринларда тўхташ намозни бузади, деб ҳисоблайдилар. Хатто, буни қилган кишини кофирга чиқаришгача боришади. Лекин куфр нотъғри эътиқод, атайин қилиш билан содир бўлади. Аммо зарурат юзасидан, нафас олиш учун тўхташлик куфрга ҳамда намоз бузилишига сабаб бўлмайди. Зеро, Аллоҳ таоло шайтон қиёмат кунида кофирларга айтадиган сўзини хабар бериб шунда дейди: إن الله وعدكم وعد الحق ووعدتكم فأخلفتكموما كان لي عليكم من سلطان إلا أن دعوتكم فاستجبتم لي فلا تلوموني ولوموا أنفسكم ما أنا بمصرخكم وما أنتم بمصرخي إني كفرت . баъзи қорилар
куфр деб ҳисоблашган. Аслида бу куфр эмас. Чунки шайтон ширк келтирган кишини кофир деб санаябди. Шунга ўхшаш яна бир оят:
قالت اليهود عزير ابن الله , қори قالت اليهود деб тўхтаб, عزير ابن الله деб бошласа, қурролар намоз бузилади, дейишади. Фақиҳларнинг наздида, намоз бузилмайди. Али розияллоҳу анҳудан ورتل القرآن ترتيلا оятидаги Қуръондаги тартил ҳақида сўралганда у зот шундай жавоб бердилар: “Тўхташга риоя қилиш, ҳарфларни адо қилиш(яъни, ўз ўрнидан чиқариш).
قال, شهد ,هذا , каби исмни раф қилувчи ҳамда марфу бўлган исмларда, исмни насб қилувчи ва мансуб бўлган исмларда, масалан: ونادى نوح ابنه , إياك نعبد , каби ўринларда тўхташ яхши эмас. Шунингдек, أن да тўхташ ҳам шундай. Хуллас, тўхтаса бўладиган, гап тугалланган, ундан кейин бошласа бўладиган ҳамда тўхтаса бўладиган, гап тугалланган, лекин ундан кейин бошлаб кетиш чиройли бўлмайдиган ўринларда тўхташ жоиз. Тўхташ чиройли бўлмаган, гап тугалланмаган ва ундан кейин бошлаб кетиш ҳам яхши бўлмайдиган ўринларда тўхташ чиройли эмас. Сураларнинг бошидаги ҳуруфу муқоттаот(узулган ҳарфлар)ларда тўхташ барча улламою қориларнинг наздида жоиз. Оли Имрон сурасидан ташқари, чунки, ундаألم сўзи الله лафзига қўшиб ўқилади”.
Агар бир калиманинг охирги ҳарфини кейинг сўзга қўшса, масалан: إياك ни كҳарфини نعبد сўзининг ن ҳарфига қўшиб ўқиса, إنا أعطيناك нинг ك ҳарфини الكوثر сўзига қўшиб ўқиса, غير المغضوب нинг ب ҳарфини عليهم сўзига қўшиб ўқиса ёки шунга ўхшаш ҳолларда баъзи уламоларнинг наздида намоз бузилади. Омма олимлар, намоз бузилмайди, деб ҳисоблайдилар. “Хония”да, гарчи бунга эътиқод қилса ҳам намоз бузилмайди, дейилади.
“Хулоса” китобида шундай дейилади: “Агар намозхон سمع الله لمن حمده даги الله лафзи жалоланинг “ه ” ҳарфини لمن га қўшиб айтса, намоз бузилмайди, гарчи шунга эътиқод қилса ҳам. Баъзи машойихлар бу ҳақида батафсил тушунтириб, шундай деганлар: “Агар қори Қуръон қандай бўлса, шундай, деб эътиқод қилса намози бузилмайди. Агар ато қилиб ўқиганини тўғри деб эътиқоди қилса намози бузилади. Шунга кўра, агар إذا جاء نصر الله ни савол оҳангида ўқиса ҳам шундай.
“Ҳужжа” китобида шундай дейилади: “Намозхон “Фоиҳа” сурасининг إياك نعبد وإياك نستعين оятига етиб келганида إياك сўзида тўхтаб, نعبد деб бошлаши, وإياك сўзида тўхтаб, نستعين деб бошлаши мумкин эмас. Бир ривоятда : “Кавсар сурасининг охиридаги إنّ شانئك هو الأبتر ни ҳамзали ва улаб ўқилиши керак. الأبتر сўзининг охиридаги “ро” ҳарфи раф қилиб(бош келишик) эмас, балки, сокин қилиб ўқилади. Сўнг тўхтаб الله أكبر дейди. Қози Имом Саид Абу Бакр ал – Яъқубий (р.а.) шундай дейдилар: “Агар қироатдан бўшаб, руку қилиш учун такбир айтмоқчи бўлса, الله أكبر га қўшилиши авлороқ, агар қироатнинг охири Аллоҳга мақтов билан тугаган бўлса. Агар қироатнинг охири ундай тугамаса, қироатни тўхтатиб, кейин الله أكبر ни алоҳида айтиши яхшироқ.
Масалан: إنّ شانئك هو الأبتر деб тўхтаб, сўнг الله أكبر ни айтиши яхшироқ.
“Фатовои Татархония” китоби асосида
3 “А” курс талабаси
Лутпиллаев Шамсиддин тайёрлади
3 “А” курс талабаси
Лутпиллаев Шамсиддин тайёрлади