Рўзадорнинг мукофоти

15-12-2016, 14:49 Istamjon Khamrayev Ўзбекистон янгиликлари / Рўза 2 018

Рўзадорнинг мукофоти
Рамазон ойининг ҳилоли кўринган вақт Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар инсонлар рамазон ойидаги мукофотлар, савоблар, неъматлар ва раҳматларни билсалар эди, рамазоннинг йил бўйи давом этишини хоҳлаган бўлардилар”.
Ҳаммамиз бир оз рўза тутамиз ва кечалари кўп ракаатлар намоз ўқиймиз. Бунинг мукофоти жуда ҳам буюк! Бунинг қийматини билганлар ҳақиқатда ҳам Пайғамбар алайҳиссалом айтганларидек: ”Қани энди йил давоми рамазон рўзаси бўлса эди”,- деб орзу қилдилар.
Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: ”Рўза тутган кишининг уйқуси ҳам ибодат, сукут сақлаши тасбеҳ, дуоси эса мақбул, қилган эзгу амалларининг савоби ҳам орттирилиб берилади”.
Рўзадорнинг мукофотига қаранг!
Рўзадор чарчайди, ҳолсизланади, бир озгина шу ерда чўзилай, дейди.
Ахир бунинг ёзи бор, қиши бор, иссиғи бор, совуғи бор...
Стокголъмга бордик. Шимолий Қутбга яқин бўлган жойлар. Қиш мавсуми соат 9ларда бомдод намози бўлади. 12га яқин пешин, 13га яқин аср, 15ларда шом намози ўқилади. Ёзда эса умуман тескариси: Таровиҳ намозини ўз вақтида ўқиш ҳам анча қийин. У ерда оддий ишчи бўлиб ишлайдиган биродарларимиз махсус қозонларда темир эритиб қайнатадилар. “Устоз! Иссиқлик 60-70 даража бўлганда кўзойнакни тақамиз ва нарсаларни эритиб қайнатамиз. Шундай қилиб, кемалар ясаяпмиз”-деб айтган эдилар.
Улар шундай оғир шароитда ҳам рўза тутишларига тўғри келади ва ўз навбатида, узун тунларда дам олишлари керак. Кечаси ҳеч ҳам ухлай олмаяптилар. Шом намозини масжидда ўқийдилар. Ифторлик қиладилар.
Ҳуфтон намозини таровиҳ билан ўқийдилар. Кейин озгина нафасларини ростлаб суҳбат қиладилар ва бомдод намози киради, уни ўқиб, яна ишга кетадилар. Ҳақиқий фидокор инсонлар. Албатта, кундузи иш тугаганидан кейин дам олишлари лозим.
“Рўзадорнинг уйқуси ҳам ибодат”. “Гапирмаслиги, сукут сақлаши тасбеҳ бўлар экан”. “Субҳаналлоҳ” деганидек. Тўйиб гаплаша олмаганлиги учун бироз кайфияти қочади. Ана шундаги сабри-сукути ҳам савоб экан.
Рўза инсонни чиройли қилиб қўяди.
Қилган амалининг савоби ҳам орттирилиб беради. Яъни, рамазонда қилган ибодатлари, бошқа вақтларда қилган ибодатлари билан бир хил бўлса ҳам, рамазондаги савоби етмиш марта ортиқ. Бу озмунча фарқ эмас, жуда ҳам яхши бир мукофот.
Рамазонда кунига 20 ракъат таровиҳ намозини ўқиймиз. Етмишни йигирмага кўпайтирсак 1400 ракат намоз ўқигандек бўламиз. Садақа берсак ҳам, тасбеҳ ўгирсак ҳам етмиш марта кўп савоб оламиз.
Шунинг учун ҳам баъзи оқил кишилар бу нарсанинг сирини устозларидан, буюкларидан ўрганганлари боис, закотларини рамазон ойида берадилар. Закот учун бир нечта шартлар мавжуд. Шулардан бири закотга етадиган маблағ қўлга тушгандан кейин бир йил шу ҳолатида туришидир! Масалан, ҳозир сиз нисобга етарли маблағга эга бўлдингиз, бундан шу заҳотиёқ закот бериш мумкин эмас. Бир йил ўтиши керак. Аммо баъзилар ўша миқдорни олдинроқ айириб, рамазонда берадилар.



Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон
“Рамазон ва тақво” китобидан олинди
www.vakillik.uz, www.muxlis.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш