“КИЗИЛКУМ” ЖОМЕ МАСЖИДИ

15-12-2016, 17:37 admin Учқудуқ тумани 2 735

“КИЗИЛКУМ”   ЖОМЕ МАСЖИДИ
“КИЗИЛКУМ”   ЖОМЕ МАСЖИДИ
“КИЗИЛКУМ”   ЖОМЕ МАСЖИДИ
“КИЗИЛКУМ”   ЖОМЕ МАСЖИДИ
“КИЗИЛКУМ”   ЖОМЕ МАСЖИДИ

Узбекистон мустакилликка эришгандан сунг мухтарам президентимизнинг саййи харакатлари билан шуролар даврида йуколиб кетган миллий кадриятларимиз тиклана бошланди.Айникса халкка виждон эркинлиги берилиб,мусулмонлар эмин эркин Аллох олдидаги фарз ибодатларини адо эта бошладилар.Навоий вилоятининг энг чека тумани хисобланган Учкудук туманида мусулмонлар купайиб масжидга эхтиёж сезилди.Туман мусулмонлари оксоколлар билан кенгашиб,туман хокимлигига мурожат килишди.Туман хокимининг 2000 йил 12 июлдаги кафолат хатига асосан масжид курилиши учун 0.70га ер майдони ажратишди. 2002йил Навоий Кон Металлургия Комбинатига карашли Зарафшон Курилиш Бошкармаси хомийлигида 400 намозхонга мулжалланган масжид курилиши бошланди. 100 дан ортик ташаббускорлар ва НКМК га карашли Шимолий Кон Бошкармаси ишчи ходимлари курилишга уз хиссаларини кушдилар . 2004 йил масжид курилиши тугатилди.Масжид Узбекистон Мусулмонлари идораси Масжидлар булимининг 16 апрел 2001 йилдаги 2106 сонли раками билан руйхатга олинган .Адлия Вазирлигининг 24-август 2001-йил 79-сонли ракам билан руйхатдан утган . Масжид хонакохи 144 кв.м атрофии айвон ,масжид ховлиси девор билан уралган.Имом учун хона,тахоратхона,коровул хона,масжидга тушган ашёлар сакланадиган хоналардан иборат.400 дан ортик мевали ва манзарали дарахтлар утказилган.Масжидда мусулмонларни эмин эркин ибодат килишлари учун хамма шароитлар мавжуд.Масжид биноси ва кушимча хоналар шахар иситиш тизимиги уланган.Доимий равишда иссик сув ва совук сув намозхонлар фойдаланишлари учун мавжуд.Ёзнинг иссик кунларида намохонлар учун хар бир хонада совутгичлар куйилган.Масжид ходимлари маънавий савияларини ошириш учун кутубхона ташкил килинган.Масжидда мусулмонлар 5 вактлик ибодатларини адо этадилар.Масжид Узбекистон Мусулмонлари идораси ва Адлия бошкармасининг низомига асосан фаолият юритади.Узбекистон Мусулмонлари идораси Навоий вилояти вакиллиги томонидан берилган хар кандай топшириклар уз вактида бажарилиб борилади.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш