Икки ҳарамда жаноза намози

11-05-2025, 11:17 admin Ислом олами / Савол-жавоб 22

CАВОЛ: Умра ёки ҳажга борилганида деярли ҳар намоздан кейин жаноза ўқилар экан. Шу ҳақида тушунча берсангиз. Аёллар ҳам шу намозда иштирок этишлари мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтгандек Масжидул ҳаромда ҳам, Масжиди набавийда ҳам фарз намозлари ортидан жаноза намозлари ўқилади. Одатда фарз намоз тугагандан кейин жаноза эълон қилинади. Агар пешин, шом ва хуфтон каби ортида суннат намози бўлган намозлардан кейин эълон қилинса, фарздан кейин жанозани ўқиб, ундан кейин фарзнинг суннатини ўқийди. Ҳанафий мазҳаби бўйича жаноза намозида худди бошқа намозлар сингари икки томонга салом беради.

Фиқҳий китобларда аёлларнинг жамоат намозига қатнашишлари макруҳлиги фитна хавфи бўлиши туфайли экани айтилган. Масжидул ҳаром ва Масжидун набавийда аёллар учун махсус жойлар ажратилгани учун мазкур жойларда жамоат намозига, хусусан, жаноза намозига қатнашиши мумкин бўлади.

فالأفضل لها ما كان أستر لها، لا فرق بين الفرائض وغيرها كالتراويح إلا صلاة الجنازة، فلاتكره جماعتهن فيها؛ لأنها لم تشرع مكررةً

Аёл киши учун энг афзал ҳолат сатрлироқ бўлган ҳолатда намоз ўқишидир. Бунда фарз ва таровиҳ каби бошқа намозларда фарқи йўқ. Бироқ жаноза намози бундан мустаснодир. Аёллар жаноза намозида қатнашиши макруҳ эмас. Чунки жаноза намозини такроран ўқиш жорий этилмаган” (Ҳошиятут Таҳтовий). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш