CАВОЛ: Маккаи мукаррамадаги ҳарам ҳудуди масжид ҳудудидан кўра анча кенгроқ ҳисобланади. Шунга кўра, Масжидул Ҳаром фазилати фақатгина ушбу масжиднинг ўзигагина хосми ёки бутун ҳарам ҳудудидаги ибодатларга ҳам тегишлими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидул-ҳаромда адо этилган намоз бошқа масжидлардаги намозлардан юз минг баробар афзал ҳисобланади. Бу борада Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"صلاة في مسجدي هذا أفضل من ألف صلاة فيما سواه من المساجد إلا المسجد الحرام و صلاة في المسجد الحرام أفضل من مأة صلاة في هذا"
Яъни “Менинг масжидимдаги бир намоз бошқа масжидлардаги мингта намоздан афзалдир. Магар Масжидул-ҳаром бундан мустасно. Масжидул-ҳаромдаги бир намоз бу ердаги юзта намоздан афзалдир” (Имом Аҳмад, Баззор ва Ибн Хузаймалар ривоят қилган). Бу борада муҳаддислар томонидан бошқа лафз ва бошқа ривоятлар билан бир неча ҳадислар ривоят қилинган бўлиб, ушбу масалада уламолар ораларида ихтилоф йўқдир. Аммо мазкур афзаллик фақатгина масжид ҳудудига хос ёки бутун ҳарам ҳудудини ўз ичига олиши борасида уламоларнинг қарашлари фарқ қилади. Баъзи фақиҳлар бу фазилат фақатгина “Каъба аторфидаги жамоат намозигагина хосдир” деган бўлсалар, бошқа фуқаҳолар эса “Йўқ, балки бу афзаллик Ҳарамнинг барча ҳудудига тегишлидир” дейдилар. Биринчи қараш имом Моликнинг мазҳаблари бўлиб, шофеъийлардан имом Нававий ҳам ўзининг “Ал-Мажмуъ” ва “Ат-Таҳзиб” номли асарларида бу фатвони қўллаб қувватлаганлар. Шунингдек, буюк имомлардан Ал-Иснавий “Кучли гап шудир” деган ва Ибн Хажар ҳам “Туҳфа” номли китобида ушбу фатвони ихтиёр этган. Ал-Муҳиб ат-Табарий ҳам ушбу фазилат Масжидул-ҳаром ҳудудида жамоат билан адо этилган намозларгагина хослигига ишора бордир, деганлар. Ҳанафий мазҳабининг ҳаж ва умра арконларига доир машҳур манбаларидан бири ҳисобланмиш “Ал-Мансакул-кабир” китобида келтирилишича: "Ҳанафий фақиҳларининг энг мўътабар фатволари ҳам ҳудди шундайдир. Аммо иккинчи қавлга кўра: мазкур афзалият нафақат Масжидул-ҳаромнинг, балки Ҳарамнинг умумий ҳудудини ўз ичига олиб, унга кўра бир киши Ҳарамнинг исталган ҳудудида намоз ўқиса, бошқа ерда ўқилган юз мингта намоздан афзал ҳисобланади. Ушбу қавлни шофеъийлардан имом Мовардий ҳам қувватлаганлар".
“Раддул-муҳтор” китобида, шунингдек имом ал-Бийрий “Шарҳул-ашбоҳ” асарида қуйидагиларни айтган: “Ҳанафий уламоларимизга кўра, бу борадаги машҳур фатво шуки, намознинг юз минг баробардан ортиқлиги Макка шаҳри ва барча ҳарам ҳудудини ўз ичига олади. Шунингдек, мазкур фазилат нафақат намозгагина тегишли, балки бошқа барча савобли амалларни ҳам ўз ичига олади. Зотан, “Ҳарамдаги савобли амаллар юз минг баробарга кўпайтириб берилади” деган ҳадиси шарифни Мулло Синон “Қурратул-уйун” номли китобларида зикр қилганлар” ("Ғунятун носик" китоби). Юқорида зикр этилган далил ва фатволардан келиб чиқиб, уламоларимиз шундай хулосага келганларини кўришимиз мумкин:
1. Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқилган фарз намозлари ҳеч бир хилофсиз бошқа жой ёки масжидларда ўқилган юз мингта намоздан афзалдир.
2. Масжидул-ҳаромдан ташқари, лекин умумий Ҳарам ҳудуди ёки Макка шаҳри ҳудудида адо этилган намозларнинг ҳам бошқаларидан юз минг даража афзаллигини умид қилинади. Хусусан, жиддий узрга эга бўлган кекса ва бемор кишиларнинг истиқомат манзили Ҳарам ҳудудида жойлашган бўлса, ушбу манзилларида қилган ибодатлари учун Аллоҳ таолонинг фазли билан юз минг баробар ажр берилиши умид қилинади. Аммо жиддий узри бўлмаган ёш ва навқирон йигитлар ёки жамоатга боришга имкони бор кишилар имкон қадар фарз намозларини Масжидул-ҳаромда жамоат билан ўқишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.