“Қизбиби” жоме масжиди.

15-12-2016, 16:05 admin Кизилтепа тумани 2 291

“Қизбиби” жоме масжиди.
“Қизбиби” жоме масжиди.

Юртимиз истиқлолга эришган кезларда барча соҳаларда ўзгаришлар баробарида диний соҳамизгаҳам кенг эркинликлар берилди. Истиқлол шарофати билан муқаддас қадамжоларнинг обод этилиши, алломалар меросларининг тикланиши, Мадрасалар фаолиятининг йўлга қўйилиши, масжидларнинг таъмирланиши ва кўпдан-кўп масжидларни янгидан қурилиб, халқимизга топширилиши улкан ютуқларимиздан бўлди.
Юртимизда янгидан қурилган масжидлар қаторида Қизилтепа туман Ғардиён ҚФЙ ҳудудида “Қизбиби” жоме масжидининг қурилиши ҳам савобли ишлардан бири бўлди. Масжид Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 28.08.2002 йил №207 сон билан рўйхатдан ўтган. С.С.Бухорийнинг “Ҳазрат Баязид Бастомий ёки Навоий вилояти зиёратгоҳлари” асарида: “Навоий вилояти Қизилтепа тумани Ғардиён ҚФЙ ҳудудида Ҳазрати Қизбиби зиёратгоҳи бор. “Қизбиби мазорати зиёратгоҳида Ўктам ҳожи Аҳмедов янги масжид қурган”-деган қисқа таъриф келтирилади. Бирор бир тарихий манбаларда бу жойни “Қизбиби”- деб аталиши хусусида аниқ далиллар келтирилмаган. Халқ тили билан айтганда: “Кишиларга яхшилик қилиб, умри давомида бокиралик, қизлик ҳолатида яшаган, авлиё деб танилган аёлга нисбат берилади”.
1999 йил Ўктам ҳожи Аҳмедов ҳомийлигида қурилиши бошланган масжид биноси тез фурсатларда қад кўтарди. Масжидни давлат рўйхатидан ўтказиш масаласи ҳам тезда ижобий ечим топади. 2002 йил 28 августда 2159-сонли рақам билан Ўзбекистон Мусулмонлар идораси “Масжидлар бўлими”рўйхатидан ўтгач, мазкур устав бўйича Навоий вилоят Адлия рўйхатидан ўтказилиши сўралди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг 2002 йил 19 сентябрдаги №616-сонли тавсиясига мувофиқ бир неча ой ўтгач, 2002 йил 9 декабрда №87 сон билан Навоий вилоят Адлия рўйхатидан ўтказилди.
Аллоҳ таолонинг буюк неъмати тинчлик, истиқлолнинг шарофати билан маънавий-маърифий ишларни амалга оширишда 2000 дан зиёд масжидлар қаторида “Қизбиби” жомеъ масжиди ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, ҳозирга қадар халқимизга хизмат қилиб келмоқда.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш