“Хўжа Муҳаммад Восий” жомий масжиди.

15-12-2016, 15:55 admin Кизилтепа тумани 1 929

“Хўжа Муҳаммад Восий” жомий масжиди.

Қизилтепа туманидаги Зармитан ҚФЙга қарашли Шейхон маҳалласида жойлашган “Хўжа Муҳаммад Восий” жоме масжиди 2003 йил 24 ноябрда Навоий вилоят адлия рўйхатидан №90 сонли қарор билан ўтган. Масжид ёнида Хўжа Муҳаммад Восийнинг мақбаралари жойлашган, зиёратгоҳ. Бу кишининг асл исмлари Муҳаммад ибн Восий деб аталган. Н.Насафийнинг “Самарқандия” китобида келтирилишича Муҳаммад ибн Восий Саида ибн Муслим даврларида яшаганликлари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Муҳаммад ибн Восий ҳазратлари Бухоро, Самарқанд, ҳозирги Навоий вилоятида бўлган. Самарқанд фатҳ этилгач, ўша ерда яшаб қолган. Муҳаммад ибн Восий тобеин, авлиё, фақиҳ, муҳаддис эдилар.
Қутайба ибн Муслим(ваф.717й) дейдиларки: “Ўзимни бирор иш ташвишга солгани ҳамоноқ Муҳаммад ибн Восийга мурожаат қилардим, кейин Аллоҳ таоло унинг дуоси туфайли мени ташвишдан халос қиларди. Муҳаммад ибн Восийнинг душман тўқнаш келганда лашкарларимни дуо қилгани, менинг учун улар сафига яна юз минг отлиқ келиб қўшилганидан афзалроқдир. Муҳаммад ибн Восийнинг барокати нақадар буюк. Унинг менга теккан буюк барокатларидан бири шуки, у бир куни ҳузуримга келиб менга Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умардан қуйидаги ҳадисни ривоят қилиб берди: Расулуллоҳ с.а.в. :”Кимки бозорлардан бирига кирса, “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу, ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду йуҳйий ва йумийту ва ҳува ҳаййул, ла йамуту, биядиҳил-хойру ва ҳува ъала кулли шайъин қодир”, деб айтсин! Шунда Аллоҳ таоло унга минг-минг амали солиҳ ёзиб, унинг минг-минг амалини ўчириб ва унинг учун жаннатдан бир уй барпо қилиб қўюр”,-деб марҳамат қилдилар. Мен мазкур ҳадисни эшитганимдан бери уни ёдимдан чиқарганим йўқ, (бирор ерга борганим ҳамоноқ дарҳол) отимга миниб, бозорга бораман-у, (ўшал дуони ўқийман), бундан бўлак иш қилмайман”. Ҳазрати Баҳовуддин Нақшбандий бу кишининг қабрларига тез-тез зиёратга келиб турганлар. “Мақомоти Шоҳи Нақшбанд” китобида Хожа Муҳаммад Восийъ қуддуса сирруҳунинг тобеинларидан бўлган ва у кишининг Мовароуннаҳрга келганлари ишончли нақл билан исботланганлиги тўғрисида маълумот берилади.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш