Кармана туманидаги Жалойир жоме масжиди кўҳна ва навқирон, қадимдан юртимизни эътиборли масканларидан бири саналади.
Масжид Кармана тумани Жалойир қишлоғида жойлашган. Масжид географик жиҳатдан жуда қулай, мустаҳкам қурилган. Деворлар икки қатор чўпдан терилиб шувалган, ичида тўрт устун, ташқари айвони 12 устундан иборат. Тўрт эшик ва иккита дераза хам масжид кўркига кўрк қўшиб туради.
Жалойир деб номланиши, шу қишлоқда қадимдан жалойир тепалиги, жалойир ариғи бўлгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Масжиднинг қурилиши тахминларга кўра Собир хўжа авлиё бобо томонидан қурилган. Қадимги манбаларда А. Хотамов, Ш. Халиловларнинг “Йиллар садоси(Кармана тарихи)” китобида Собир хўжа авлиё ҳақида қисқача маълумот берилган.
Кармана атрофида яшаб ўтган Собир хўжа машҳур Хўжа Исҳоқ тарбиясини олиб,эл-юрт орасида ислом таълимоти борасида забардаст олимлар қаторидан ўрин олганлар.
Собир хўжа навқирон йигитлик чоғида отаси Амир Воҳиднинг амри билан Маккаи Мадинага ҳаж сафарига бориб 25 йил давомида Аллоҳ таолага ибодат қилиб,мўмин –мусулмонларга ҳадис илмидан сабоқ беради. Етук дин арбоби бўлиб Мавороуннаҳрга устози Хўжа Исғоқ ҳузурига қайтади. Бир йил давомида устозидан сабоқ олгач у кишининг оқ фотиҳасини олиб авлиёлар қаторига қўшилади.Собир Хўжа авлиё ҳижрий 1042-43 йилларда Жалоир қишлоғига келиб ислом дини ва дунёвий илмлардан сабоқ берадилар ва масжидни қуришга киришадилар деган тахминлар бор. Масжид қурилиши учун зарур бўлган ёғоч материалларни ташувчи транспорт воситалари бўлмагани учун уларни Самарқанд, Хатирчи томонлардан ўша пайтда мавжуд бўлган серсув Қасаба канали орқали сувда оқизиб олиб келиниб ишлатилган. Собир Хўжа авлиё ота ҳижрий 1051 йил вафот этадилар ва Жалоир масжиди ёнидаги ҳозирги Собир Хужа қабристониша дафн қилинадилар. Кексаларнинг айтишича, масжиднинг еттита ҳужра, таҳоратхона, битта омбор ва икки гектар вақф ери бўлган.
Чор Россияси ва ундан кейинги даврларда ҳужралар бузилиб уларнминг қурилишбоп материаллари мактаб қурилиши учун олиб кетилган. Масжид эса пахта қуритадиган ,минерал ўғитлар сақланадиган омборга айлантирилган.
1970-71 йилларда масжид ерлари пахта майдонига қўшиб юборилган. Масжидни эса бузишмоқчи бўлишганда кекса номозхонлар Ислом эшон бобо,Шоди бобо,Ибод бобо,Бекназар бобо ва Сувон боболар ўртага тушиб уни бузилишдан сақлаб қолишган. Мустақилликнинг илк йилларида масжид таъмирланиб ўз ҳолига қайтарилади.
Масжид 1995 йилда Давлат рўйхатидан ўтказилади. Ҳозирги кунда Жалоир масжиди Навоий вилоятида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, Жалоир ахолисининг диний маросимлари ва жума, ҳайит намозларини аъло даражада ўтказиб келмоқда.