“Боязид Бастомий” жоме масжиди.

15-12-2016, 15:42 admin Кизилтепа тумани 3 536

“Боязид Бастомий” жоме масжиди.
“Боязид Бастомий” жоме масжиди.
“Боязид Бастомий” жоме масжиди.

Қадим Қизилтепанинг “Бўстон” қўрғонида ҳазрат Боязид Бистомий зиёратгоҳи борлиги ҳам улуғ авлиёга эҳтиром рамзи албатта. Бу табаррук жойда 1929 йилгача маҳобатли масжид ва минораси бўлиб, советлар даврида бузиб ташланган. Масжид Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан 11.08.1998 йил №08 сон билан рўйхатдан ўтган.
Султонул орифин, бурхонул муҳаққин (таҳқиқ аҳли ҳужжати) Ҳазрат Боязид Бастомийнинг тўлиқ исмлари Имом Абураҳмон ас Суламининг (936-1О21) "Табақоти суфиййа" китобларида берилгандир: Абу Язид (Боязид) Тайфур бин Исо Сарушон. Боязиднинг бобоси мажусийлардан бўлган. Улар уч ака-ука эдилар: Одам, Тайфур ва Али. Барчалари зоҳид, улуғ шайхлар қаторидан жой олганлар. Ҳаммалари Бастом ахлидандирлар.
Ҳазрат Алишер Навоий "Насоимул муҳаббат" китобларида Боязид Бастомий ҳақида ёзадилар: "Ҳазрат Бастомий қ.т.а. аввалги табақадиндур. Оти Тайфур бин Исо. Ахмад Хузравайх ва Абу Ҳафс ва Яхё Муъоз ва Шақиқи Балхийни кўриб эрди. Ул Рай асхобидин эрди. Аммо анга бир валоят (авлиёлик) эшиги очилдики, анда мазҳаб падидор бўлмади. Боязид қ.с. намоз қилса эрди, кўксининг сунгакларидин қаъқа чиқар эрди. Тангри таоло қўрқувчидан ва шариат таъзимидан".
Ушбу келтирилган идтибосдан маълум бўляптики, Ҳазрат Боязиднинг исмлари Тайфур экан. Бу зоти шариф 801 йилда Эрондаги Бастом (Вистом) шаҳрида туғилганлари боис Бастомий номи билан машҳур бўлдилар.
Ҳазрат Боязид болалик вақтларида мактабга бораётиб буюк авлиё Ҳазрат Шақиқи Балхий билан рўпара буладилар ва эҳтиром билан Ҳазрат Балхийга салом берадилар. Шақиқи Балхийнинг назарлари Боязидга тушган заҳоти дейдилар: "Бу гўдак келажакда замонанинг энг буюк авлиёси булажак".
Тайфурийя тариқатининг асосчиси Боязид Бастомий илми хол буйича энг машҳур ва маъруф сиймолардан бири эдилар. Боязид Бастомий 875 йилда вафот этадилар. Ҳақ ризосига, маърифатуллоҳ ва муҳаббатуллоҳга эришган соҳиб каромат валиюуллох, вафотларидан кейин ҳам шогирдлари қалбида яшаб, уларни дунё ва охират ишларидан хабардор этадилар. Уларни дину диёнат ҳукмларини сабр ва таваккул ила адо этмоққа даъват этадилар.
Бузиб ташланган масжид ўрнида 1990 йили чўпкори, шимоли ва шарқи айвонли масжид туман ташкилотлари ва аҳоли маблағи билан бунёд этилди.
Рамзий қабр устида маҳобатли гумбаз қурилди. Бу ердаги шифобахш сувли қудуқ қайта таъмирланди.
Ҳозир Боязид Бистомий масжиди туманнинг бош масжиди. Ҳар жума куни юзлаб мусулмонлар масжидга келиб эмин-эркин тоат-ибодат қиладилар.
Масжидга келиб ибодат қилувчилар учун барча шарт-шароитлар мавжуд. Янги таҳоратхона биноси ишга тушди. Хатм-худойи ўтказувчиларга қулай бўлиши учун айвон қурилди. Зиёратга келувчилар кўп бўлиб, уларнинг орасида чет эл мамлакатлардан ташриф буюрадиганлар ҳам бор.

“Боязид Бастомий” жоме масжиди.

Эндиликда лойиҳа асосида 24Х28 метр кенгликда янги масжид қуриш ишлари бошлаб юборилди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш