Шукроналик ҳисси

25-07-2018, 07:55 admin Мақолалар 1 100

Аллоҳ таоло ўзининг ҳикмати ва қудрати ила инсонни яратиб, уни барча жонзотлардан азизу мукаррам айлади. Унга ер юзида гўзал яшаши учун барча нарсаларни қулай қилиб яратиб, улардан қандай фойдаланиш ва қандай асраш лозим эканини ҳам баѐн қилиб берди.
Аллоҳ таоло ер юзини инсон учун қароргоҳ қилиб яратди. Осмондан баракот сувларини тушириб, шу сувлар билан дарахтлар, ўт-ўлан ва барча набототларни ўстириб, инсонлар ва ҳайвонларнинг ризқини берди. Бир сўз билан айтганда Аллоҳ таоло бу борлиқнинг барчасини инсон учун яратди.
Аллоҳ таоло инсон зотини ердан яратиб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “У сизлaрни ердaн пaйдo қилиб, сизлaрни уни oбoд этувчи этди”.
Бу оятдан маълум бўладики, ер юзини, хусусан яшаб турган юртини, ўз Ватанини обод қилиши – инсоннинг бурчидир. Ер юзини обод қилиш эса энг аввало Аллоҳнинг буйруғига ҳамда Ислом шариатига мувофиқ ҳаѐт кечириш билан амалга ошади.
Мана бугун кунда туманимизни ўттиз мингдан зиёд аҳолиси яшайдиган Тошработ заминида кенг кўламли қурилиш ободонлаштириш ишлари жадал кетмоқда Муҳтарам юртбошимизнинг кўрсатмаларига мувофиқ юртимиз қишлоқларини замон талабига жавоб берадиган ҳолда “Обод қишлоқ ” дастурига асосан Маликобод маҳалласидан бошлаб Тошработ ҳудуди бўйча барча маҳалла қишлоқлари тез фурсатда қурилиш таъмирлаш ишлари бошланди, Давлатимиз томонидан 70 миллард пул ажратилиб ички йўллар таъмирлаш ,тоза ичимлик сувини ўтказиш, электр энергия,газ, мактаб, болалар боғчаси,мадания саройлари ва маҳалла бинолари қурилишига ажратилган бу хайирли ишлар Рамозон ойида давом этаётганлиги хурсандчилик устига хурсандчиликдир. Биз мусулмонлар поклик борасида барча инсонларга намуна бўлишимиз керак. Чунки бизнинг динимиз поклик динидир. Бизнинг Раббимиз покликка буюради, пок бандаларини яхши кўради.
Баъзи инсонлар Аллоҳ таоло ато этган бу неъматларга шукр қилиб, Унинг йўлидан юрган бўлса, яна бази кишилар Яратганнинг бу неъматларини тан олмай, ҳавойи нафсларига эргашиб осий бўлдилар. Демак, берилган неъматга шукр қилиш, диннинг асл моҳияти бўлмиш эътиқодда ҳам бор экан. Бу эътиқод инсоннинг Яратганга қилган шукрида ўз тасдиқини топар экан.
Шукр қилиш нафақат Аллоҳ таолога яқинликни, шу билан бирга унинг бу дунёдаги ҳаётини ҳам гўзаллашишига, ризқу рўзига барака киришига олиб келар экан.
Ўз навбатида, неъматларни адо этган Зот - Аллоҳ таолога осий бўлиш, инсоннинг шиддатли азобга дучор қилар экан.
Бугунги кунда дунёда юз бераётган кўнгилсизликлар, халқларнинг ваёрона ва қашшоқлик ёқасига келиб қолишига ҳам уларнинг ношукрликлари сабабчи бўлмадимикин?! Ҳозирда миллионлаб инсонлар ўз юртарини ташлаб чиқиб, ўзга юртларда хору зор бўлиб юришларига, фарзандларига бир бурда нон ва ҳаттоки тоза сув топиб бера олмаётган инсонларнинг бу ҳолга тушишларига нима сабаб бўлди? Жавоб кундек равшан, Яратганнинг берган ризқига, замонига шукр қилмаслик, ишбошилар – раҳбарларга итоатсизлик ва дин пешволари – уламоларнинг соф ислом динига чақирган йўлларидан оғишликдир.
Албатта, Аллоҳ ношукр ва иймонсизларни азоблашдан ҳеч фойда топмайди ва уларни азоблашдан лаззат ҳам олмайди. Бу азобнинг асосий сабаби, банданинг шукр қилмагани ва иймон келтирмаганидир.
Уламоларимиз шукрни уч кўринишда бўлади дейишади:
1. Қалб шукри. Бу неъматни тасаввур қилишдан иборат.
2. Тил шукри. Бу неъмат берувчига мақтов айтишдир.
3. Аъзолар шукри. Бу неъматга яраша мукофот ила бўлади.
Қалб шукрида Яратганнинг бизга инъом этган неъматлари ҳақида фикр юритиш уларнинг нақадар беқиёс эканлигини ҳис қилиш орқали бўларкан.
Тил шукри эса шу берилган неъматларни эътироф этиб, уни берувчини улуғлаш ила бўларкан.
Жумладан Туманимизда жойлашган тарихий қадамжолардан бўлмиш “Тошмасжид, Қалаиазизон” зиёратгоҳилари мустамлакачилик йилларида хароб ташландиқ аҳволда ётарди. Шундай муқаддас даргоҳ замон зайли билан омборхона, кино намойиш этиладиган залга айлантиришгача борилган эди. Истиқлолга эришгач юртимиздаги барча масжид, зиёратгоҳлар қатори бу маскан ҳам обод этилди. Масжидда яна эмин эркин диний амалларни адо этишга тўлиқ шароит яратилди, хатмул қуръонлар ўтказила бошланди. “Қалаиазизон” жоме масжидида хатмул қуръонннинг бирига ёшлари етмишдан ошган бир отахон ҳам келдилар, улар кўзда ёш билан охирги маротаба боболар оталарини бу масжидда ўтказилган хатмхона 1918 йилга тўғри келишини, ўшанда боболари етаклаб келганини эс — эс эслашларини айтдилар. Етмиш йилдан ошиқ муддат давомида бу масканда хатмул қуръон у ёқда турсин, ўтганларни ёд этиб икки оғиз тиловат қилиш ҳам амри маҳол эди.Туманимизни олис ҳудудларида яна “Азизиобод” жоме масжидида ҳам Рамазоннинг иккинчи ўн беш кунлигида ҳам хатим қуръон ўқитилияпти, худо хохласа 13 июн куни хатим якунланади дуолар ижобат бўладиган кунда туманимиз фуқаролари қатнашиб дуо олишлари лозим бўлади. Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинким бугунги кунда юзлаб инсонлар Рамазон ойида таровеҳ намозларида иштирок этишмоқда, ҳайит айёмлари эса мингдан ортиқ диндорлар ибодатларини эмин эркин адо этишади.
Рамазон ойи муносабати билан олис чека масжид жамоаларига иқтидорли имомлар бориб тарғибот гуруҳи ташкил этилиб Шукроналик мавзуларида маърузалар қилмоқдалар. Ҳозирги кунда юртимиздаги ислом олийгоҳларининг тарбияланувчилари Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Европа ва Америка қитъаларида ўтказилаётган хатмул-Қуръонларга таклиф этилиши, Жанубий Корея ва Россия Федерациясидаги масжидларга анашу тарбияланувчиларнинг чақирилиши, уларга имомлик рутбасини топширилиши Ўзбекистонда таълим олаётган диний кадрларга бўлган юксак ишончнинг белгисидир. Бу эса юртимизда диний таълим, соф исломий қадриятларни эгаллашда қанчалик имкониятлар яратилганини яққол кўрсатади.

Аллоҳ таоло ўз каломида
“Ва, аммо, Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла”, дейди.
Яратганнинг ушбу илоҳий кўрсатмасига биноан у берган неъматлар ҳақида баҳолиқудрат сўз юритсак.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар:
“Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У – хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик”.
Демак, биз камдан кам унинг қадрига етадиган, аслида эса бебаҳо бўлган икки неъмат тинчлик ва саломатлик неъмати экан. Аллоҳ таолонинг инояти билан, юртимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат, элимизнинг тинчлик ва омонлиги биз учун улкан саодат экан. Ватанимизда ҳукм сураётган шу тинчлик эвазига биз мўмин мусулмонлар ўз ибодатларимизни эмин-эркин адо этяпмиз, фарзандламизнинг уст-боши бут, соғлиги мустаҳкамдир. Албатта бунинг замирида дину диёнатимизга эътибор, миллий ва диний қадриятларимизга нисбатан юксак эҳтиром ётибди. Кундан кунга қайтадан бино қилинаётган масжидлар, ислом билим юртларининг моддий техник базаси ва ёшларнинг комил инсон бўлиб етишишлари учун зарурий барча шароитларнинг яратилаётгани сўзимизнинг исботидир.
Баъзи неъматларнинг шукри тилда “алҳамду лиллаҳ” дейиш билан адо бўлса, бошқа хил неъматлар ҳам борки, уларнинг шукрини амалий тарздагина адо этиш мумкин. Тинчлик ана шундай амалий шукр талаб қиладиган неъматдир. Бу неъматнинг шукрини адо этиш барчанинг зиммасидаги фарздир. Кексалар тинчликнинг мустаҳкамлигини сўраб дуо қилишлари, ўрта ѐшлилар ўзларининг ҳалол меҳнатлари, ѐшлар эса уни асраш ва қадрига етиш борасида астойдил илм олишга ҳаракат қилмоқликлари билан бу неъматнинг шукрини адо этган бўладилар.
Агар давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ушбу улкан хизматларга беписанд бўлсак, бундай неъматларни қадрига етмасак Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қоралаган тоифалардан бўлиб қолишимиз мумкин экан:
«Одамларга ташаккур қилмаган, Аллоҳга шукр қилмайди».
Маълумингизким, ҳар йили юртимиз раҳбари томонидан янги қарши олинаѐтган йил учун алоҳида ном берилади. Бу билан, шу йилда мазкур мавзуга катта аҳамият қаратилиши эълон қилинади. Зеро, халқимизда “Йўл билмаган манзилига етолмас”, деган гап бежизга айтилмаган. Ҳар бир иш, ҳар бир кун, ҳар бир йил режалик бўлса, кўзланган мақсадларга эришиш осон бўлади.
Шунга кўра, ўтиб бораётган йилимиз 2018 йил ҳам юртимиз раҳбари томонидан “Фаол тадбиркорлик,инавтцион ғоялар ва техналогияларни қўллаб қувватлаш йили ”, деб эълон қилинди. Аллоҳ таоло бу йилни халқимиз учун манфаатли йил қилсин! Динимизда инсонларга манфаат етказувчи киши Аллоҳ таоло учун энг суюкли бандалардан ҳисобланади дейилган. Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога инсонларнинг энг суюклиси – одамларга энг кўп манфаат келтирувчисидир”, дедилар”.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан дунѐ ғам-ташвишларидан бир ғамни кетказса, Аллоҳ ундан Қиѐмат куни ғамларидан бир ғамни кетказади. Ким бир қийналган кишига енгиллик қилса, Аллоҳ унга дунѐ ва охиратда енгиллик қилади. Ким бир мусулмоннинг (айбини) беркитса, Аллоҳ таоло дунѐ ва охиратда унинг (айбини) беркитади. Банда ўз биродарига ѐрдам қилса, Аллоҳ таола унга ѐрдам қилади. ...”, дедилар. (Имом Муслим ривоят қилган).
Муҳтарам азизлар! Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир хайрли ишимизда ният ва ихлосимизнинг тўғри бўлишига муваффақ қилсин! Юртимизни тинч-осмонимизни мусаффо айласин! Жадаллик билан олиб борилаѐтган ислоҳотларга Ўзи барака ато қилсин!


Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш