Ислом гиёҳвандликка қарши

27-01-2018, 12:12 admin Мақолалар 1 390


Аллоҳ таоло жамики яратган нарсалари ичида инсонга ақл идрок ва фаросат берди, мукаррам ва мукаммалсуратда яратди. Инсон учун ердаги жумла нарсаларни яратди. Бу билан бирга Аллоҳ таоло инсонларга яхшиликқилишга,Ўзига итоат қилишга, халол нарсаларни истеъмол қилишга, гўзал хулқли бўлишга буюради. Гўзал хулқли инсон ҳеч қачон қабиҳ ва ҳаром ишларга қўл урмайди.
Биз ҳам ушбу қисқа сатрларимиз орқали гиёҳвандликнинг ижтимоий, иқтисодий, ахлоқий ва жисмоний зарарларни Ислом дини нуқтаи назаридан исботлаб, ушбу оламшумул муммони ҳал этишдек умумий ҳаракатга озгина бўлсада, ўз ҳиссамизни қушмоқчимиз халос. Ислом дини инсонларни ақли, насли жисми, дини, ватани, мол-мулкини ва шулар қаторида ҳар бир қадрли нарсаларни асрашга буюради. Зикр қилиб ўтган нарсаларимизга қилинган тажовуз, мусулмоннинг борлиғига қилинган тажавуздир. Ана шундай ҳалокатли иллатлардан бири бу гиёҳвандликдир. Олимларимиз гиёҳванд моддаларни Қуръонда зикир қилинган нопок нарсаларга ва ҳамрга қиёс қилиб ҳаром эканлигига фатво берганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “... У (пайғамбар)уларни яхшиликга буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади ҳамда уларнинг юкларини ва устиларидаги кишан (қийинчилик)ларни олиб ташлайди. Бас, унга иймон келтирган, уни улуғлаган, унга ёрдам берган ва у билан бирга нозил қилинган нур(Қуръонга) эргашганлар, айнан ўшалар (охиратда) ножот топувчи кишилардир”.
Ушбу оятдан кўриниб турибдики, ҳар-бир фойдали манфаатли иш ҳалол ва турли хил инсонга зарар берувчи барча нарсалар қатъий равишда ҳаромдир.
Миркот ас-Суъуд китобида қуйидаги ривоят келтирилади, Ажам давлатида бир киши Қохира шаҳрига келиб, гиёванд модданинг ҳаромлигига далил сўрайди. Мазкур масала юзасидан мажлис ташкил этилиб, унда ўз даврининг ютук уломолари иштирок этади. Йиғилишда Ҳафиз Зайниддин ал-Ироқий гиёҳванд моддани ҳаромлигига Ибн Умар Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ушбу ҳадисни далил қилиб келтиради.
Расулдуллоҳ саллоллоҳу алайҳа вассаллам айтдилар: Ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилиш ҳаромдир.
Жуда кўп уломоларимиз гиёҳванд моддаларни ҳаром эканлиги тўғрисида китоблар ёзганлар. Шу жумладан айтиш лозимки Имом Бухорий бобомизни ҳадис тўплашига шарҳ ёзган буюк алломалардан Имом Абу Бакр Касталоний гиёҳванд модда ва унинг турларига бағишлаб, уларнинг ҳаром эканлигини исботлаб бир китоб ёзганлар ва номини “Нашани ҳаром қилиш билан турмушни икром этиш” деб аталган.
Ислом динида ўз жонига қасд қилиш қандай ҳаром бўлса гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ҳам шундай ҳаром, чунки бугун дунё тиббиёти бунинг қай даражада зарарлигини, қанаканги шифосиз дардларни олиб келишини исботлаб берди. Илмий текшириш натижаларига қараганда, қора дори оғиз ёкий бурун орқали инсон танасининг ичкарисига киргач, у аввало ичакларга сўрилади ҳамда қориндаги қон айланиш йули билан жигарга етиб боради, жигар уни оксидлаб ҳарорат, сув карбанат ангидридга айлантиради ва умумий қон айланиш жараёнига қўшилиб кетишга ёрдам беради. Натижада жигарнинг хужайралари ундан таъсирланиб цирроз касаллигига йўлиқади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, гиёҳванд моддалар савдоси дунёнинг турли нуқталаридаги барқарорлик ва хафвсизликка, одамлар соғлигига жиддий путур етказмоқда. Ҳар йили ўртача икки юз мингдан зиёд одам бу балонинг зараридан дунёдан кўз юммоқда. Эҳтимол, баъзиларимиз “Биз бундай иллатлардан йироқмиз”, деб ўйлашлари мумкин. Аммо мусулмон кишининг зиммасида шўндай улуғ вазифа ҳам борки, у ўзи мўмин, тақволи бўлиши билан бирга жамиятдаги бошқа инсонларни ҳам шундай бўлишга чорлаши лозим чунки ўзи тўғри юлда бўлиб қолганларга беахамят бўлиши яхши эмас. Чунки Расулдуллоҳ саллоллоҳу алайҳа вассаллам ўзлари тўғри йўлда эдилар ва инсонларни ҳам шу тўғри йўлда юришга чорлар эдилар.
Анас ибн Моликдан қилинган ривоятда Расулдуллоҳ саллоллоҳу алайҳа вассаллам шўндай марҳамат қиладилар: Сизлардан ҳеч бирингиз ўзи севган нарсасини биродарига ҳам бўлишини истамагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди. (Бухорий ва муслим ривояти).
Ушбу хадисдан кўриниб турибдики, ўзи учун раво кўрган фаровон ҳаёт, соғлик ва саломатликни бошқаларга ҳам раво кўриш ҳақиқий мўминнинг аломатидир.
Гиёҳвандлик офатидан ҳалқимизни ва келажак авлодни халос этиш ва уларни моддий ва маънавий баркамоллик сари йўналтиришдек умумбашарий хайрли ишларимизда Аллоҳнинг ўзи ҳаммамизга мададкор бўлсин. Омин.

Хатирчи туман “Тангриберди” жоме масжиди имом хатиби: И Намозов

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш