Маълумки, ислом динида аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик ноҳақлик саналади. Ислом бу муаммога аниқ ва қатъий ёндашиб, аёлларни эъзозлаш, асраб-авайлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди. Ушбу мақолада ҳам айнан аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг исломда қандай қораланганини, уларга берилган ҳуқуқларни, ва ҳимоя усулларини кўриб чиқади. Исломда фақат жисмоний зўравонлик емас, балки руҳий ва ҳиссий зўравонлик ҳам қаттиқ қораланган. Эркаклар аёлларни маънавий жиҳатдан езмаслиги, уларнинг шахсий эркинлигини бузмаслиги кераклиги алоҳида таъкидланган. Жумладан, Қуръонда эркакларнинг аёлларига ҳурмат билан, уларга зарар бермасдан муомала қилиш кераклиги таъкидланган. Пайғамбаримиз (с.а.в) ўз аёллари билан доим яхши муомалада бўлган, уларга доимо ўз фикрларини айтишга рухсат берган. Бу, аёлнинг оила ва жамиятда эркин шахс бўлиб, ўз фикрини айтиши кераклигини кўрсатади. Аёлларга нисбатан зўравонлик қилган шахслар қуръони каримда ҳам, ҳадисда ҳам қаттиқ танқид қилинади. Бу ёндашув исломда аёлларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини ҳимоя қилишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, ислом динида аёлларнинг таълим ҳуқуқида ҳам зўравонликка йўл қўймаслик айтилади. Ислом таълимни ҳам эркаклар, ҳам аёллар учун фарз деб билади. Аёлнинг илм олиш ҳуқуқи Қуръонда ва ҳадисда аниқ белгилаб қўйилган. Таълим олиш аёлларнинг ўз ҳуқуқларини билиши ва ҳимоя қилиши учун муҳим омилдир. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в): “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарздир”. деб айтганлар. (Ибн Можа) Бу ҳадис аёлларнинг ҳам таълим олишда тенг ҳуқуқли эканини, билим олиш орқали ўзларини жамиятда фаол ва мустақил шахс сифатида кўрсатишлари лозимлигини ифодалайди. Зеро, таълим олиш орқали аёллар ўз ҳуқуқларини билиб, уларга қарши содир етилган ҳар қандай зўравонликка қарши тура олади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) замонларида ҳам аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиши таъминланган еди. Масалан, Оиша (р.а) пайғамбаримиздан кейинги енг билимдон ва ҳурматли аёллардан бири бўлиб, саҳобаларга илм ўргатган. Бу мисол исломда аёллар ҳам жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб, уларга нисбатан қаттиқ ҳурмат сақланиши лозимлигини кўрсатади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳам аёлларга нисбатан зўравонликни қатъиян ман қилганлар. У зотнинг ҳадисларида аёлларга нисбатан меҳрибонлик ва ҳурмат кўрсатиш ҳақида кўплаб тавсиялар мавжуд. Масалан, бир ҳадисда шундай дейилади: Ислом дини аёлларга нисбатан ҳар қандай зўравонликни қатъиян ман қилади. Бу зўравонлик жисмоний, руҳий ёки иқтисодий бўлиши мумкин. Қуръони Каримда ва ҳадисларида аёлларга нисбатан зўравонлик қилишнинг ҳар қандай кўриниши қораланади. Масалан, қуръони каримда “Нисо” сурасининг 34-оятида шундай дейилади: “Эркаклар аёллар устидан қоимдирлар, чунки Аллоҳ уларнинг баъзиларини баъзиларидан устун қилган ва чунки улар ўз мол-мулкларидан сарф қиладилар. Шундай экан, солиҳ аёллар итоаткор ва Аллоҳнинг ҳимояси остида (эрларининг) ғойибида (номусларини) сақловчидирлар. Сизлар еса, аёлларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввалига уларга насиҳат қилинг, кейин ётоқларида ёлғиз қолдиринг ва (шунда ҳам итоат қилмасалар) уларни уринг. Агар сизларга итоат қилсалар, уларга қарши йўл қидирманг. Албатта, Аллоҳ юксак ва буюкдир”.
Шу ўринда мамлакатимизда ҳам аёлларни зўравонликдан ҳимоялаш мақсадида ислом динига таянган ҳолда амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтишни жоиз топдим. Хусусан, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш соҳасида давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, тазйиқ ва зўравонликнинг сабаблари ҳамда шарт-шароитлари бўлган омилларни таҳлил қилиш, ўрганилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, ислом аёлларга жисмоний, молиявий, руҳий ва маънавий ҳуқуқлар бериб, уларни зўравонликдан ҳимоя қилади. Қуръон ва ҳадислар аёлларни ҳимоя қилиш, уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни ўргатади. Исломий қонунлар аёлларни оилада, жамиятда ва ижтимоий ҳаётда фаол ва тенг ҳуқуқли қилиб белгилайди. Аёлларга нисбатан зўравонлик исломда қораланган ва бу ҳаракатларга қарши қатъий чора кўрилади. Зўравонликка қарши курашда исломий ёндашув жамиятни адолатли ва ҳурматга асосланган муносабатларни шакллантиришга ундайди. Исломий тамойиллар ва қоидалар асосида аёллар ва қизлар доимо ҳимоя қилиниши, уларнинг ҳуқуқлари сақланиши зарур.

Кармана туман бош имом хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хусенова Насиба