"Жамиятда аёлларнинг ўрни".

24-03-2022, 13:29 admin Мақолалар 641

"Жамиятда аёлларнинг ўрни".

Бугунги кунда аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқларга эга бўлган шароитда умргузаронлик қилмоқдамиз ва ҳатто ҳозирда хотин-қизларга берилган имтиёз-имкониятлар ҳар қачонгидан яхшироқ десак муболаға бўлмайди.
Мамлакатимиз ҳуқуқий давлат ва демократик жамият қуриш йўлида дадил одимлаб борар экан, хотин-қизларнинг эркаклар билан барча соҳада тенглигини таъминлашга, уларни улуғлаш ва қадрлашга, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий ҳуқуқ тизими яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Бинобарин, барча қонун ҳужжатларимизга асос ҳисобланмиш Конституциямиз ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, Оила Кодекси, Фуқаролик Кодекси, Жиноят Кодекси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид сиёсат тўғрисида”ги, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги, “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда асосий мақсад юртимиз аёлларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, опа-сингилларимизнинг фаоллигини оширишга, уларга маънавий-руҳий мадад беришга, қолаверса, уларни турли таҳдид ва қотиб қолган эскича қарашлардан ҳимоя қилишга қаратилди.
Дарҳақиқат, хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча қонун ҳужжатлари халқаро ҳуқуқий меъёрларга асосланган бўлиб, мамлакатимиз Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб аёллар ҳуқуқини халқаро меъёр ва ҳуқуқий стандартларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги, аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари ҳақидаги, оналикни муҳофаза қилиш ҳақидаги халқаро конвенцияларга қўшилган.
Ривожланган давлатларни кузатар эканмиз аёлларга бўлган эътиборни, уларнинг жамиятда ва давлат органлари ва ташкилотларининг юқори поғоналарини эгаллаганликларини кўриб хулоса қилишимиз мумкин. Бироқ ўринли савол туғилади, ҳар доим ҳам шундай бўлганмикан?!
Маълумот ўрнида, бундан бор ёғи бир неча юз йилликлар олдин аёллар мақоми бўйича уй- ҳайвонларига тенглаштирилганини ҳозирги кундан инсон онгига сиғдиролмайди ва албатта, ҳозирги кунда эркаклар билан тенг ҳуқуқлилик йиллар давомида олиб борилган қаттиқ курашларнинг самараси ҳисобланади.

Канимех тумани" Наврўз"мфй отинойиси Н.Хаджанов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш