“Бас устиларига тўфон,чигирткалар,каналар,бақалар қонни очиқ ойдин ва муфассал белгилар қилиб юбордик. Бас,мутакаббирлик қилдилар ва жиноятчи қавм бўлдилар”.( Аъроф сураси,133- оят).
Тўфон деб сувнинг вайронагарчиликка сабаб Бўладиган даражада ғалаёнга келишига айтилади . Хаёт манбаи бўлган сув нима учун вайронагарчилик олиб келади? Айтамиз: “Дунё неъматлари асли бизга бўйсунмайди,биз улардан,Аллоҳнинг амрига кўра фойдалана оламиз холос”. Сув хаётнинг сири бўлиб, Аллоҳ таоло истаса,у хаётни барбод қилувчи,халокат сирига айланади.Нуҳ алайҳиссалом даврларида содир бўлган тўфондан у кишига иймон келтирганлар кема воситасида қутулиб қолишган. Аммо у ерда Мусо алайҳиссаломга эргашганлар чиқадиган кема борлиги зикр қилинмаган. Зеро Фиръавнни қавми билан халок этган тўфон Бани Исроилга зарар бермаган. Фиръавн қавми бу балолардан кутилган кейин яна куфрларига қайтишди. Экинларини еб битирувчи чигиртка балоси ортидан бит балоси келди. Бу одамларнинг бадани ва кийимига жойлашиб оладиган бит эмас “қуроз” деб номланиб ўсимликларга тушадиган хашаротдир. Сўнг қурбақа мўъжизаси келди Фиръавн қавмидан хох эркак ёки аёл бўлсин,қўлини қаерга олиб борса, ўша ерда қурбақа пайдо бўлар эди. Таомларда хам,сувда хам,кийимлар орасида хам қурбақа топилар эди. Ундан кейин қон мўъжизаси келди. Фиръавн қавмидан бўлган кимса нимани ушламасин у қонга айланиб қолар эди. Ҳатто айтишади Фиръавн қавмидан бўлган аёл сув ичмоқчи бўлса,Бани Исроилдан бўлган аёлга Оғзинга сув олиб оғзимга ичириб қўйгин дер ,бу билан Аллоҳга хийла ишлатмоқчи бўлади. Мусо алайҳиссалом қавмининг оғзида сув холатда бўлса Фиръавн қавмининг оғзига тушиши билан қонга айланиб қолар эди.
Аллох таоло бу мўъжизаларни барчасини бирданига юбормаган. Уларни ўзларини ўнглаб иймон йўлига ўтишларига вақт берилган. Улар хар сафар мўжиза келганида иймонга қайтиб кейин яна, бало қайтгач куфрга қайтишаверганлар. Аллох Таолонинг Фиръавн ёнига ,Мусо алайхиссалом билан бирга юборган тўққиз мўъжизасидир. Улар илонга айланган асо, оппоқ бўлиб кўринган қўл,қурғовчилик йиллари, мева экинларга таловат етиши, тўфон, чигиртка,бит, қурбақа ва вон балоларни.Аллох таоло уларни оят мўъжизалар деб васф қилади,чунки уларни хар бири борлиқдаги қонуниятларга зиддир . Кўп ўринларда мўминлар ва кофирлар бир бўлиб туришларига қарамасдан ,бу балолар Аллох хорламоқчи бўлган одамга етиб, Мусо алайҳиссаломга иймон келтирганларга тегмас эди. Бу хақиқий мўъжизадир.Бу мўъжизаларга қарамай ,улар иймонни ташлаб,куфрга қайтиб кетишди ва жиноятчи қавмга айланишди. Содир бўлган ишлар ҳақида Аллох таоло батафсил хабар берди.
“Устиларига қақшатқич азоб тушганда” Эй Мусо ,сенга берган аҳд ҳурмати ,Роббинга биз учун дуо қил,агар биздан азобни кўтарсанг албатта сенга иймон келтирурмиз ва Бани Исроилни сен Билан қўйиб юборурмиз",дедилар .
( Аъроф сураси 134- оят).
Демак улар Фиръавнни хақиқий илох деб билмаганлар. Фиръавнни хақиқий илох деб билганларида улар Аллохга дуо қил деб Мусо алайхиссалом ёнларига келишмаган бўлар эди. Улар Мусо алайҳиссаломни хузурида дуоси мақабул пайғамбар деб билиб,устимиздаги азобни фақат Аллох кўтара олади деган фикрга келишган.
Фиръавндан қўрқиб, уни жазосидан қўрқиб уни худо деганлар, кунлари ўтиш учунгина холос. Вахоланки Аллоҳни борлигига ва бирлигига ишониш керак иймон келтириш керак.
Ассалому алайкум ва рохматуллоху ва барокатух.
Навоий шаҳар Ёшлик МФЙ отинойиси. Н.Ш. Касимова.