Аёл қадри қад ростлаган юрт.

14-03-2022, 00:56 admin Мақолалар 345

Аёл қадри қад ростлаган юрт.
Ҳар қандай давлатнинг адолатли, халқпарвар экани унинг хотин-қизларга бўлган ғамхўрлиги билан белгиланади. Халқимиз азалдан Она сиймосини, Аёл зотини яратганнинг улуғ неъмати, тенгсиз мўъжизаси деб билади, уни ҳамиша ардоқлаб-асраб яшайди. Она-Ўзбекистон шундай юрт, аёлларни эъзозлаган, тақдирлаган юрт.
Президент Ш. Мирзиёев 8-март байрами билан аёлларни табриклади. Сўзларида аёлларни нафақат эъзоз, ҳурмат қилди, балки меҳнатларини муносиб тақдирлади. Чунки, ким бўлса-да ишингга кичик мақтов бўлса ҳам тақдирлансанг, меҳнатинг янада унумли бўлади. Юртимизда хотин-қизлар равнақи учун бир қанча ишлар амалга оширилди: Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилди. Республикада 9.5 мингга яқин маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосарлари ҳам қўмита тизимига ўтказилди. Ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинди. 2022-2026-йилларга мўлжалланган хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш миллий дастури қабул қилинди. Президент ташаббуси билан жамоатчиликка, аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган, обрў-эътиборли аёлларни ўз сафида бирлаштирган "Оқила аёллар" ҳаракати ташкил топмоқда. Шунингдек, хотин-қизларнинг муаммоларини самарали ечим топиши учун меҳнат жамоаларида "Аёллар кенгаши" тузилмоқда. "Хотин-қизлар ва оила масаласи-бу нафақат бугунги кунимиз, балки эртанги келажагимизни ҳам белгилаб берадиган ҳал қилувчи омилдир. Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли, хонадонларимиз фариштаси бўлган аёлларга битта яхшилик қилсак, ҳеч шубҳасиз, бу ўнта яхшилик бўлиб қайтади"-дея таъкидлади юртбошимиз.
Президент 5-март фармонига мувофиқ бир гуруҳ хотин-қизларни орден ва медаллар билан, 28 нафар қизни Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан мукофотлади. Мукофотлар байрам тадбирида тантанали топширилди. Вилоятимиздан ҳам бир гуруҳ аёллар муносиб деб топилди: Рўзиева Насиба (Учқудуқ, 20-мактаб директори)" Шуҳрат" ордени билан, Турсунова Башорат (Навоий кон-металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг Шимолий кон бошқармаси кран машинисти) "Дўстлик" ордени, Жўраева Озода (Навоий шаҳар "Ҳумо Зилола барҳаёт" профессионал бошқарув компанияси раҳбари) 1даражали "Соғлом авлод учун" ордени, Ҳамраева Маҳфуза (Вилоят "Она ва бола скрининги" маркази директори) 1даражали "Саломатлик" ордени, Ҳамдамова Баҳора (Вилоят гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори) "Содиқ хизматлари учун" медали, Орзиева Мавлуда (Вилоят ИИ бошқармасининг маънавий-маърифий ишлар бўлими катта психологи), Хўжамова Нодира (Хатирчи туман ДСИ нинг бўлим катта инспектори) "Келажак пойдевори" медали, Зиятова Шаҳло ("Нурота қоракўл наслчилик "маҳсулоти чекланган жамият бош чўпони), шунингдек, отинойилардан ҳам Каримова Ҳилола (Фарғона вилояти бош отинойиси), Хабирова Дилшода
(Олмазор тумани бош отинойиси) ҳам Президент, юрт эътирофига сазовор бўлдилар.
Халқимиз тарихида буюк алломалар, жаҳонгир ўғлонлар етиштирган Она заминнинг оналари бугун хам фарзанд тарбиясида, давлат ишида бирдек фидокорлик кўрсатмоқдалар. Биз ҳам тақдирланган аёлларни қутлаймиз. Оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида аёлнинг масъулиятини ошириш ва бунинг ҳосилини мукофотлаш фақатгина гуллаётган Ўзбекистонга хосдир. Ватан, оила равнақи учун намуна бўлаётган Аёллар бор бўлсин!
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш