Аёл ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни

24-09-2024, 14:00 admin Мақолалар 104

Аёл ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни
Ҳар қандай давлат ва жамият тараққиёти бир қатор омиллар асосида юз беради. Бу жараёнда аёллар, уларнинг ижтимоий-сиёсий муносабатлардаги иштироки, ҳуқуқ ва еркинликлари амалда таъминланганлиги масаласи – давлатлар ривожининг ҳамда демократиянинг муҳим индекси саналади. Зотан, аёл ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳамиша муҳим мезон бўлиб келган.
Ҳар қандай ижтимоий тузилма асосида аёлларнинг репродуктив имкониятлари билан бир қаторда янги авлоднинг шаклланиши ва ривожланишида ҳам уларнинг ўрни беқиёс. Жамиятда хотин-қизлар ва еркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий принциплари мавжуд бўлиб, булар қонунийлик, демократизм, хотин-қизлар ва еркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги, жинс бўйича камситишга йўл қўйилмаслиги, очиқлик ва шаффофликдир.
Дунё мамлакатлари қаторида ва халқаро ҳамжамиятда муносиб ўринга ега бўлган Ўзбекистоннинг давлат ва жамият сифатидаги тараққиёти силсиласида аёлнинг ўрни, унинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти алоҳида аҳамият касб етади.
Бугунги глобаллашув жараёнида янги авлоднинг ҳар қандай шароитга нисбатан фаол фуқаролик позициясини шакллантириш масаласида хотин-қизларнинг ўрни ва роли ҳар қачонгиданда муҳим. Шу боис ислоҳотларнинг асосий мазмуни ҳам хотин-қизларнинг янги ғоя ва ташаббуслар билан чиқишларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, ўзгаришлар ва ижтимоий-сиёсий жараёнларда уларнинг фаол иштирок етишларини таъминлашдан иборат. Зеро, инсон қадрини улуғлаш, аввало, аёлга ҳурмат ва еҳтиром, мўътабар оналаримизни еъзозлаш, мунис опа-сингилларимизни қадрлаш орқали рўёбга чиқади, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Таъкидлаш жоиз, бугунги кунда Юртбошимиз бошчилигида Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд етиш сари дадил қадамлар қўймоқдамиз. Бинобарин, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар аёлларнинг бахти асосига қурилмоқда, десак адашмаган бўламиз.
Сир емаски, янги Уйғониш даври, аввало, илм-фаннинг тараққиётига, миллий маънавиятнинг мустаҳкамлигига боғлиқдир. Мазкур ўткир ҳақиқатни чуқур ҳис қилган ҳолда хотин-қизларнинг таълими ва илм-фан билан шуғулланишлари учун давлатимиз томонидан янги имкониятлар яратиб берилмоқда. Жамиятда аёлларни илм-фанга руҳлантириш мақсадида янги механизм – “Олима аёллар жамияти” тузилгани ҳамда унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун Давлат бюджетидан 50 миллиард сўм ажратилгани барча хотин-қизларнинг кўнглида жамиятнинг енг фаол қатлами – “олима аёл” бўлишга интилишларини янада кучайтириши айни ҳақиқат.
Ҳеч шубҳасиз, аёлларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини тўлақонли таъминлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар юртимизда гендер тенгликни ва тенг ҳуқуқлиликни таъминлашдаги ижтимоий адолат намунасидир.
Бир сўз билан айтганда, аёлларнинг тақдири, бугуни ва келажаги учун давлат сиёсати даражасидаги юксак еътиборнинг ифодаси бўлган бундай шароитлар ва имтиёзлар мамлакатимиз тарихида ҳали бўлмаган. Бугун опа-сингилларимиз қалбида жўш ураётган шукроналик ва юртдан, Юртбошидан миннатдорлик ҳисси амалий фаолиятимизга кўчиб, ҳар бир соҳада юксак натижаларга еришишга руҳлантирмоқда.


Хатирчи туман Дўстлик мфй отинойиси Барнаева Турсунойскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш