CАВОЛ: Тавоф қилаётиб саноқда адашиб кетиб, қанча айланганини билмай қолса, тавоф қилаётган қандай йўл тутади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга ҳаж ва умра масалаларига бағишлаган “Иршодус сорий” китобида келган маълумотни жавоб сифатида тақдим этамиз:
ولو شك في عدد الأشواط ) أي بالزيادة أو النقص في طواف الركن ) أي ركن الحج أو العمرة ( اعاده ) أي احتياطة ( ولا يبني على غالب ظنه ...ثم مفهوم المسألة أنه إذا شك في عدد أشواط غير الركن لا يعيده بل يبني على غلبة ظنه لأن أمر غير الفرض مبني على التوسعة والظاهر أن طواف الواجب في حكم الركن لأنه فرض عملي
“Зиёратчи рукн тавофнинг айланасида шак қилиб қолса, ўша шак қилган айланасини қайтариб қилади. Гумонига қай томонга бошлашига қараб иш тутмайди. Масаланинг моҳияти шуки, тавоф қилаётган киши рукн бўлмаган тавоф айланасида шак қилса, қайта қилмайди, балки гумони қай томонга бошлашига қараб иш тутади. Вожиб тавофлар ҳам рукн тавофнинг ҳукмида бўлади. Чунки вожиб амал амалий фарз ҳисобланади”.
Агар зиёратчи тавоф қилиб бўлгандан кейин кўнглига ана шундай шак келса, кейинги ибодатида давом этаверади, қалбидаги шакка қулоқ солмайди. Чунки тавофдан кейинги шак-шубҳаларнинг эътибори қолмайди. Аммо бирорта ишончли одам, “Тавофда еттита эмас, олтита айлана қилдингиз” деб аниқ ишонч билан айтса, ўша биттани бажариб қўяди. (“Ғунятун носик”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.