Мўминнинг қалқони

25-05-2017, 09:33 admin Мақолалар / Рўза 1 698

Мўминнинг қалқони

Ҳар йили Рамазони шариф кириб келиши билан бу муборак ойнинг фазилатидан баҳраманд бўлиб қолишлик учун рўза ибодати ва унинг аҳкомларини теранроқ англаб олишлик учун қўлимизга китоб олиб мутоола қиламиз ёки бирор-бир илмлироқ киши ҳузурига бориб ундан рўзанинг аҳкомларини сўраймиз.
Маълумки, Рамзон ойи рўзасининг фарзлиги ҳақида етарли маълумот олмагунча киши тутаётган рўзасиниг аҳамиятини тўла англаб ета олмайди.
Рўзадор бўлишни ният килаётган киши аввало, рўзанинг турлари ва вақтининг баёни, фажри содиқнинг аломати, рўза тутишни бошлаш ва тўхтатишни ҳилол кўриш орқали бўлиши, рўзадорнинг ният қилиши, рўзадорга мустаҳаб бўлган амаллар, рўзани бузадиган ва бузмайдиган амаллар, ифторлик ва саҳарлик қилиш, ифторлик пайтида ўқиладиган дуолар, рўзадорнинг рамазон ойида турли ношаръий ишлардан тийилиши, тилини ёлғон, ғийбат, буҳтон,беҳаё сўз каби ва бошқа рўзага доир масалаларни билиб олишлиги зарур.
Хўш рўза узи қандай ибодат?
Рўза Аллоҳ таолога муҳаббат ва ихлос белгиси сифатида бажариладиган ибодатдир. Ҳаргиз соғликни тиклаш ва шунга ўхшаш бошқа ниятларда эмас. Бу ибодатни Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ҳеч ким кўрмайди, қай даражада бажарилаётганини фақатгина Унинг ўзи билади.
Рўза ибодатининг бошқа ибодатлардан ажралиб турадиган бир фарқи бор, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси қудсийда келган қуйидаги сўзни айтганлар:Аллоҳ таоло айтади:
«Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, аммо рўза Мен учун. Унинг мукофотини Ўзим бераман».
Рўза ибодати билан бошқа ибодатлар ўртасидаги бундай катта фарқ қаердан келиб чиқди? Ҳамма ибодатлар аъзоларнинг бориш-келиш, туриш ва ўтириш каби ҳаракатлар билан одамлар кўз ўнгида жилваланиб турадиган зоҳирий амаллардир.
Шу жиҳатдан қараганда, ушбу тоат ва ибодатларни бошқариш, ибодат соҳибининг қўлида бўлиб, камчиликлардан тозалаб бир нишонга, у ҳам бўлса Аллоҳнинг розилигига етишиш учун амалларни одамлар кўз ўнгида бажариш имконини беради. Аммо рўза яширин ибодат бўлиб, унда ҳеч бир нарса одамлар кўз олдида муайян кўринишга эга эмас. Шунинг сабабидан тонг саҳардан кечгача рўза тутган инсонни ҳақиқий рўзасига риёни сизиб киришининг имкони бўлмайди.
Одамлар рўзадор деб ўйлаётган киши иккиюзламачилик қилиб уйига кириб эшикни устидан беркитиб олиб, хоҳлаганича еб-ичиши мумкин. Шу жиҳатдан у рўзадор ҳисобланмайди. Аммо тонг саҳардан кечгача емак-ичмакдан ўзини тийиб, ҳақиқий рўза тутган кишининг амали фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун бўлиш имконига эгадир.
Улуғ олимлардан мовлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтадилар: фараз қилайлик бирор тиланчи оддий одамни ҳузурига келиб пул сўраса у ўз холидан келиб чикиб унга арзимас пул беради. Агар айни шу тиланчи бирор бошқа мулкдор одамдан сўраса у унга кўпроқ пул беради,бу ўринда шуни англаб олиш лозимки, Аллоҳ таоло ҳам қиёмат куни рўза ибодатига савоб берганда, Ўзининг буюклигига мувофиқ беради.
Рўзадор дунёда Аллоҳ таолонинг энг яхши кўрган бандаси, охиратда эса жаннат уйининг меҳмони бўлади.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу “Ҳар нарсанинг закоти бор, баданнинг закоти рўза тутишдир” дедилар.

Рамазон ибодатларни кўпайтириш, гуноҳларга мағфират сўраш, Қуръон билан ошно бўлиш, Аллоҳга бандаликни юксак даражага кўтариш ойидир.Шундай экан, Рамазон ойини тақво, ҳалоллик, ҳусни хулқ ва яхшиликлар ойига айлантириш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир.


Кармана туман “Қосим Шайх”
масжиди имом хатиби Мустафо Юнусов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш