Дунёда энг улуғ зот онадир .Фарзанд учун , она маъсул эканлиги улуғ шараф ила гўзал одоб билан тарбиялашдир. Она фарзандига меҳр, тарбия бериш билан бирга уни ақлан, руҳан, жисмонан ривожланиши учун бебаҳо неъмат она сутининг озиқасидир. Ёш оналар боласини кўкрак сути билан эмизиш ўрнига қоматим бузилади деб сунъий сут беришни кўзлаб ўзларини таҳликага солади. Аллоҳ берган бебаҳо сутни бермасдан болани кўп касалликларга қўйиб беради. Она сутини эмиб катта бўлган болалар ўз тенгдошлари ўртасида кўп учрайдиган камқонлик раҳит, аллергик касалликлар аксарият она сутига тўймаган болаларда кўпроқ учрайди. Она сутини ажойиб хусусиятларидан бири бола асаб сестимасининг шакилланишига ижобий таъсир кўрсатади. Кўкрак эмиш орқали она -бола ўртасида алоқа тикланади. Онанинг болага, болани онага боғлиқлиги давом этади. Сунъий озуқалар билан ўсаётган болаларга қараганда она сутини эмган болаларда касаликка чалиниш 2,5 баробар камроқ кузатилади. Она сутини бошқа бир муъжизавий фазилати борки,2 йил кўкрак сути билан озиқланадиган чақалоқ учун унинг ниҳоятда фойдалигидир. Фан орқали кашф қилинган бу муҳим маълумот 14 асрдан илгари Аллоҳ таоло оятда, “Оналар болаларини тўла 2 йил эмизадилар . Бу муддат эмизишлари камолига етказишни истовчилар учундир”.(Бақара сураси 23 оятда).
Аллоҳ таоло меҳрибонки, она деган буюк шарафни бериб ўз фарзандига меҳр билан кўкрак сутини озиқа қилиб берган зотдир. Демак бебаҳо неъмат она сутини ёш оилаларга келажакда боласини ҳар томонлама юксак тарбия топиш учун она сути зарурлигини оналарга сингдириш ва тарғиб қилиш муҳимдир.
Аллоҳ таоло меҳрибонки, она деган буюк шарафни бериб ўз фарзандига меҳр билан кўкрак сутини озиқа қилиб берган зотдир. Демак бебаҳо неъмат она сутини ёш оилаларга келажакда боласини ҳар томонлама юксак тарбия топиш учун она сути зарурлигини оналарга сингдириш ва тарғиб қилиш муҳимдир.
Хатирчи туман
Деҳқонобод маҳалласи отинойиси Асомова Шоҳиста