Фарзанд тарбиясидаги нозик нуқталар

29-09-2024, 12:30 admin Мақолалар 85

Фарзанд  тарбиясидаги  нозик  нуқталар
Фарзандларнинг келажагида гўзал ахлоқли ва чиройли тарбияли бўлишида ота-она фарзанди хаққига қиладиган хайрли дуолар ўрни беқиёсдир. Ота-онанинг фарзанди хаққига қилган дуоси мустажобдир.
Оли Имрон сурасининг 38-оятида бундай дейилади: “Раббим менга ҳам ўз хузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эшитувчидирсан”.
Шубҳасиз, ота-она, оила, маҳалла, мактаблар болалар тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Фарзандларимизни чиройли одоб-ахлоқ, яхши таълим-тарбия асосларида вояга етказиш давлат миқёсидаги долзарб масала экани ҳар биримизга яхши маълум.
Пайғамбаримиз (с.а.в) бундай деганлар “Авлодларингизни, биринчидан:
Аллоҳни севадиган қилиб тарбияланглар”.,
Икинчидан:
“Аллоҳнинг Расулини севадиган қилиб тарбияланглар”,
Учинчидан:
“Аллоҳнинг Китобини севадиган қилиб тарбияланглар”. Чунки бу китоб инсониятни ҳидоятга чорлайди.
Шунинг учун бу учта талаб инсон фарзандига ўргатилиши лозим бўлган қоидалардан саналади.
Турмуш қурган эр-хотин олдида энг шарафли ва мухим иш: фарзанд қўриш ва унга келажакда миллатига, ота-онасига, жамиятига манфаат келтирадиган қилиб, муносиб тарбия бериш вазифалари туради. Барчамизга маълумки, бугунги кундаги ёшлар келажакда бизларнинг меросхўримиз ва ҳаётнинг барча сохаларидаги катта-кичик вазифаларни амалга оширувчи ўринбосарларимиздир.
Фарзандларнинг келажакда қайси тоифадаги кишиларга ўхшаб қолиши ҳақида жаноб Расулуллоҳдан (с.а.в)дан ушбу ҳадиси шариф ворид бўлган: “Ҳар бир фарзанд мусулмон фитратида туғилади, лекин уни яҳудийга айлантириб юборадиган ҳам, насроний ёки мажусийга айлантириб юборадиган ҳам унинг ота-онасидир” (Имом Бухорий ривояти).
Фарзандларимизга шундай тарбия берайликки, улар ўз ота-боболарига, ўз тарихи, Ватани, она тилига, миллат улуғларига, муққаддас ислом дини анъаналарига содиқ бўлиб қолишсин.
Хулоса қилиб айтсак, ёшларимизнинг ҳар томонлама комил, гўзал хулқли, мустақил фикр ва дунёқарашга эга, турли салбий одат, иллат ва таъсирлардан холи равишда вояга етказишда жамоат ташкилотлари, ота-она, маҳалла фаоллари ва уломаларнинг ўрни бисёрдир.



Конимех тумани Наврўз мфй отинойиси А. Қўзиева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш