Тарбияли оила - юрт таянчи
Оилада фарзанд туғилиб, унинг ақли шакллана бошлаган вақтдан бошлаб, то вояга етиб мустақил ҳаётга қадам қўйгунча унга иймон – эътиқод масалалари, ота-онага ҳурмат, ватанга садоқат туйғулари ёшига мос равишда ўргатиб борилади.
Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам бу тўғрида шундай деганлар: «Ҳар бир чақалоқ (покиза табиат) фитрат билан туғилади, токи тили гапирадиган бўлгунча (шу ҳолда бўлади). Кейин эса ота-онаси уни ё яҳудийлаштиради, ёки насронийлаштиради, ёки мажусий қилиб қўяди».
Азал-азалдан бизнинг шарқона урф-одатларимизга кўра ота-она боласини (фарзандини) ибрат ила сиз – сизлаб ўғлим ёки қизим бу ишингиз мақбул, ёинки номақбул деб мурожаат қилишлиги фарзанднинг муомала маданиятига ижобий таъсир этишлиги барчамизга маълум. Оилада янги тушган келиннинг хато ёки камчиликларини ўзига айтмасдан қизига айтишлиги инсон қадр-қимматини топтамасдан «Қизим сенга айтаман келиним сен эшит» қавлидаги муомала қилишлиги юқоридаги сўзимизнинг далилидир.
Фарзандга «Отанг ўтирган уйнинг томига чиқма», «Отанг юзига тик қарама», «Отанг сўзини бўлма», «Катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлгин» ва шунга ўхшаш ўгитлар фарзандни олий даражада тарбия топишига катта хизмат қилади. Қуръони каримда ҳам, Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадисларида ҳам одоб-ахлоқ масалаларига алоҳида эътибор берилган. Қуйидаги ҳадислар бунга далилдир : «Ота - она ўз фарзандига чиройли хулқ (одоб)дан кўра афзалроқ нарсани мерос қилиб қолдира олмайди», «Фарзандларингизни ҳурмат қилинглар ва одобларини чиройли қилинглар».
Жамиятимизда миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, юксак маънавий муҳитни кенгқарор топтириш, миллий минталетимизга мутлақо зид бўлган ҳар қандай зарарли таъсирларга қарши туришда оиланинг роли ва аҳамияти беқиёсдир. Ота-она оилада ўғил-қизини кичик ёшидан тарбиялаб, одоб бермоғи керак, чунки одоб ва чиройли хулқ фарзандларимизнинг комиллик сари қўйган илк қадами ҳисобланади. Доно халқимизнинг ажойиб бир ҳикматли сўзи бор: «Фарзанд азиз, тарбияси унданда азиз». Дарҳақиқат оилада ҳам, жамиятда ҳам фарзанд одоб-ахлоқи билан азиздир.
Нурота тумани “Имом Ҳасан имом Ҳусайин”
жоме масжиди имом-хатиби: Дилмурод Акрамов