Оилада қизлар тарбияси.
Расулуллоҳ (с.а.в.) хадисларида -“Никоҳланинглар, кўпаясизлар, мен қиёмат кунида умматларимни кўплиги билан фахрланаман”- деганлар.
Хонадонда фарзанд туғилиши, оила аъзолари учун катта бахт ва қувонч ҳисобланади. Ота-она қалбида ширин умидлар пайда бўлади. Фарзанд улғая борган сари, ота-онанинг қалбидаги умид хам кенгая боради. Фарзанд туғилганда унга чиройли, маъноси гўзал исм қўйиш зарур ҳисобланади.
Ота-онанинг вазифаси фарзандни дунёга келтиришгина эмас, балки унинг тарбиясига, касб эгаллашига ҳам эътибор беришдан иборат бўлади.
.Айникса қиз фарзанд туғилса, унга уй тутиш, ўзига оро бериш, фарзанд тарбиялаш, тикиш-бичиш хунари каби ишларни ўргатиш онанинг вазифаси ҳисобланади. Фарзандларимизни унинг гўдаклик чоғида, болалигида, ўсмирлигида, балоғатга етгандан кейинги даврда, ҳар бир босқичда ўзига хос усул билан тарбиялашимиз керак. Гўдаклик ва болалик даврида урушмасдан, ёшига яраша муносабатда бўлиш хадисларда зикр этилган.
Жумладан: Пайгамбаримиз(с.а.в.) : “Кимнинг гўдак боласи бўлса, у хам гўдак бўлсин,”-деганлар. Яъни, унга гўдакларча муомалада бўлиш хақида айтганлар. Яна, “6 ёшлигида таълимга ўргатинг, 10 ёшидан таълимга мажбурланг,”-деганлар. Фарзандларимизни чиройли одоб-ахлок, яхши таълим тарбияли инсонлар қилиб вояга етказиш Давлат миқёсидаги долзарб масала эканини ҳаммамиз тушунамиз. Қиз бола ота-онаси бағридан чиқиб, ўзга бир хонаданга келин бўлиб тушади. Янги оилага кўникиб кетиши шу қизнинг тарбиясига, қолаверса онасига боғлик бўлади.Тушган хонадони билан ота-онаси хонадани ўртасида ижтимоий маънавий нуқтаи назардан тенглик бўлса, келинни янги хонадонга мослашуви осон бўлади. Агар оилалар ўртасида фарқ булса, кўникиб кетиши қийинрок кечади, бунга, келинларимизни қайнонани–она деб қабул қилмаслиги, қизларни турмушга тайёр эмаслиги, қайнона–келин муносабатларини билмаслиги, турмуш ўртоғига бўлган муносабатларни билмаслиги сабаб бўлади.
Агар у оиласида саранжом-саришталик, кийим-кечак ва уйларни озода сақлаш, ширин таомлар тайёрлаш сирларини мукаммал ўрганган бўлса, келин бўлиб тушган хонадонида ҳурмат топади, обрўга эга бўлади. Бундай келинлар, келгусида фарзандига туғри тарбия беришига ишонч хосил қиласан киши. Яхши келин турмуш ўртоғини сирини, мол-мулкини, обрўсини сақлаб билса оила мустаҳкам бўлади, акс холда оилага дарз кетади. Аёлнинг яна бир масъулияти, эрини молини у билан маслахатлашиб ишлатиши, турмуш ўртоғини топганига қаноат қилиши, тоқатидан ташқари нарсаларни талаб қилмаслигидир. Фарзанд тарбиясида онанинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Фарзандига МЕҲР деган туйгуни хеч ким оначалик бера олмайди.
Фарзандларимизни миллатини, динини,Ватанини севадиган инсон қилиб тарбияласак, оналик хақини адо этган бўламиз.
Ҳозирги пайтда айнан фарзандлар тарбияси билан шуғулланишга вақтимиз етарли. Ана шу имкониятдан фойдаланиш биз оналар ва бувилвр учун ҳам қарз, ҳам фарз ҳисобланади.
Наврўз МФЙ отинойиси Н.Ходжанова