Аёлларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоблари

25-09-2024, 11:30 admin Мақолалар 116

 Аёлларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоблари

“Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим”. Моида сураси, 3 - оят. Инсонни яратган Аллоҳ таоло уни аста - секин тарбия ҳам қилиб борди. Ҳар замон ва маконга ўзига хос дин берди. Бизга Исломни мукаммал қилиб берилиши, бу таълимот ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олувчи низом эканлигини билдиради ва унга амал қилганларнинг ақийдаси комил, маънавий ҳаётининг баркамол бўлишини таъминлайди.
Ҳаётимизнинг “интернет” яъни ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш билан боглиқ биттагина соҳасини таҳлил қиламиз. Маълумки, кейинги пайтда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ўзининг юқори чўққисига чиқди. Тарбияли ва одобли инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам гуноҳ ва беодобликни ўзига эп кўрмайди. Аммо, асосан, ёшлар ва ёшроқ оилали инсонлар орасида қўл телефонидан фойдаланишда чегарадан чиқиш ҳоллари жуда кўп кузатилмоқда. Бунинг натижасида жуда кўп оилаларда, мактаб, институт ва ҳатто иш жойларида инсонлар ўртасида жанжал ва тортишувлар кўпайиб, иш судгача борган ҳоллар ҳам учраб турибди. Ёш қизларни илм олишга рағбатлантириш, телефондан фақат яхшилик йўлида, дунё ва охират учун манфаатли нарсаларга ишлатиш кераклигини уқтириш керак. Келинларимизга оилада аввало, аёллик вазифасини бажариш кераклиги, эри ва болаларининг эҳтиёжлари учун камарбаста бўлишни, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда меъёрга амал қилишни ўргатишимиз керак. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Еб- ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас” Аъроф сураси, 31-оят. Бизнинг давримизда телефондан кечаю кундуз фойдаланиш, ҳамма нарсани юклаб олиб, туну кун интернетда ўтириш одат тусига кириб бормоқда. Бу жамият учун жуда хавфли. Касбимиз тақозоси билан ажримлар, оилавий келишмовчиликларнинг олдини олишда можарога аралашишга тўғри келади. Аксарият оилаларда жанжал сабабчиси телефон бўлади. “Кечаю кундуз телефонда гаплашади, бегона эркак билан гаплашди, бегона аёл билан гаплашди” ва ҳоказо... Албатта яхшиликка ишлатилса, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда жуда яхши натижаларга эришса бўлади. Аммо, ҳаммаям бундай қилмайдида. Кимдир бировни оиласини бузишда , кимдир икки севишганни ажратишда, кимдир яна бошқа ғаразли мақсадда фойдаланади. Холбуки ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одобларига риоя қилиш шарт. Телефонда соатлаб кимнидир ғийбати билан шуғулланиш, яширинча суратга тушириб тарқатиб юбориш, мусофирликда юрган эрга аччиқ қилиб болаларни уриб, қийнаб, видеосини жўнатиш ... бу каби бир қанча мисоллар борки, булар ҳеч қанақасига ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одобларига тўғри келмайди.
Телефондан ғаразли мақсадларда фойдаланиш турли жиноятларни ҳам келтириб чиқаряпти. Бир қанча аёллар судланяпти ҳам. Бунақа афсусланарли мисолларни жуда кўп келтириш мумкин. Энг оддийгинаси, ёш қизлар бемалол кўчада ёши катталар олдида севган йигити билан айтишга тил бормайдиган даражада сўзлашади. Танимаса бўлдими, ёши катта инсонлар, айниқса эркак кишилар олдида бундай мулоқот қилиш эшитганларда қанақа таассурот қолдиради бу қиз ҳақида? Телефонда ҳар хил шармсиз сўзларни ёзиш, номаҳрам шахсларга мактуб ёзиш ҳам гуноҳкор бўлишга кифоя қилади.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни одам боласининг қадами то ундан беш нарса ҳақида: умрини нимага сарфлагани, ёшлигини нимага кетказгани, молини қаердан касб қилгани ва нимага сарфлагани, билганига қандай амал қилгани ҳақида сўралмагунича, Роббининг ҳузуридан узилмайди” , деганлар. Буни ёш қизларимизга, келинларимизга, ҳатто баъзи ёши катта аёлларимизга ҳам тушунтириш, тарғибот ишларини кучайтириш барчамизнинг жамият олдидаги бурчимиздир.


Навоий вилояти, Навбаҳор тумани,
Сарбозор ва Навкар маҳаллалари отинойиси Жабборова Карима

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш