Интернет таҳдидларидан огоҳ бўлинг!

24-09-2024, 12:00 admin Мақолалар 98

Интернет таҳдидларидан огоҳ бўлинг!
Ҳозирги кунда ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қила олмаймиз. Кундалик ишларда биров корхонанинг ҳисоб қайдларини юритишда ёки шаҳарлараро масофани яқин қилишда дейсизми, барча жойда интернетга дуч келамиз. Кундалик турмушларимизни осонлаштиргани учун ундан бутун дунё кенг фойдаланади. Таҳдид деганда кимларнингдир манфаатларига зиён етказувчи рўй бериши мумкин бўлган воқеа, таъсир жараёни тушунилади. Сир эмаски, одамларни турфа хили бўлгани каби, интернетдан баъзан ғаразли ниятларини амалга ошириш мақсадида фойдаланувчилар ҳам йўқ эмас. Улар интернетга тузоқ қўйиб, ўзгаларнинг ҳаётларини хавф остида қолдириб, шунинг орқасидан мўмай даромад орттиришмоқда. Ҳалол меҳнат қилиш кишини улуғлайди ва жаннат томон етаклайди. Имоми Табароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалам марҳамат қилганлар: “Гуноҳлар ичида шундай бир гуноҳлар борки, унга фақат ҳалол ризқ топиш мақсадида қилинган ҳаракатгина каффорат бўлади”.
Бу борада биринчи Президентимиз И.А.Каримов қўйидагича нутқ сўзлаганлар: “...бугун ён-атрофимизда, узоқ-яқин минтақаларда юз бераётган воқеаларни инобатга оладиган бўлсак, ҳали онги, ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган ёшларни чалғитишга қаратилган ғаразли кучлар ҳам интернет имкониятларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринаётган ва бундай интилишларнинг қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди”. Ушбу гапларни яхшилаб таҳлил қиладиган бўлсак, ўзимизни, яқинларимизни, юртдошларимизни ғаразли кимсаларни тузоқларига тушиб қолишларидан сақлашимиз, ушбу кимсалар бир қадам ташласа, биз икки қадам ташламоғимиз керак.
Глобаллашув даврида инсон онги ва қалбини турли ғоялар билан заҳарлаш орқали ўз мақсад-муддаолари йўлида фойдаланиш ҳоллари кўплаб учрайди. Бу борадаги асосий қурол, шубҳасиз интернетдир. Бугун мазкур глобал восита бутун Ер шарини ўргимчакдек ўз тўрига ўраб олган. Ғаразли ниятлилар эса буни яхши билгани ҳолда турли ахборот-психологик хуружларни интернет воситасида амалга оширмоқда. Шу жиҳатдан интернет янги асрдаги энг яхши, шу билан бирга энг хавфли маконга айланди. Бундай вазиятда таҳдидларнинг мазмуни, кўлами ва услублари борасида одамларни, айниқса, ёшларни мунтазам хабардор қилиб бориш унга қарши курашишнинг бирламчи ва энг муҳим йўли саналади. Бугун интернет жамиятнинг барча жабҳаларига кириб борган экан уни тўхтатиб, тўсиб бўлмайди. Ундан қай мақсадда фойдаланиш инсоннинг ўзига боғлиқ. Тарбияси намунали, эътиқоди мустаҳкам бўлса, албатта интернет инсоннинг камолотига ҳисса қўшади. Акс ҳолда, унинг воситасида инсон баттар тубанлашиши, ботқоққа ботиши мумкин. Бу шу кеча-кундузда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар мисолида кўриняпти.
Бир киши ёлғон гапирса, фаришталар у гапнинг сассиқлигидан бир мил узоқлашаркан. Худди шундай интернетда ҳам турли фитналар билан таҳдид солаётганларни ёнларидан ҳам уларни муҳофаза қилувчи фаришталар узоқлашади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган ҳадисни айтганлар, уни бошқаларга тарқатинг сизни бугун яхшилик кутяпти, агар тарқатмасангиз сизни ёмонлик кутяпти дейишлик жаҳаннамдан ўзига бир жой топишлик билан баробардир. Ундайларга дўзахдаги ўрни нақд. Шундай экан мана шундай фитналардан, таҳдидлардан йироқ бўлайлик. Барчамизни Аллоҳ Ўзи ҳақ йўлидан адаштирмасин, Омин!


Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Ҳаловат тепа” маҳалласи отинойиси Н.Қувондиқоваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш