Туҳмат қилганга қандай гуноҳлар ёзилади?

16-12-2021, 14:49 admin Ислом олами 706

Туҳмат қилганга қандай гуноҳлар ёзилади?

❓ Менга, фарзандимга ноҳақ туҳмат қилишди. Туҳмат ҳақида динимизда нима дейилган? Туҳмат қилганга қандай гуноҳлар ёзилади?

❗️ Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир одамни айблаб, унда йўқ нарсани айтган бўлса, Аллоҳ таоло уни айтган нарсасидан халос бўлгунча жаҳаннам оловида куйдириб туради”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

Бошқа бир ривоятда эса “Қандоқ қилиб ҳам халос бўлар эди”, дейилган.

Туҳматни гуноҳи улкандир. Сиз Аллоҳ ва виждонингиз олдида тўғри бўлсангиз, ҳеч хавотирланманг. Ўша туҳмат қилганлар сиз рози бўлмагунингизча бу ҳақдан қутула олишмайди. Шунинг учун, сиз Аллоҳни ҳузуридаги ажрлардан умидворликда давомли бўлинг. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

https://t.me/hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш