Юрт тинчлиги
Юртимизда мустақилликка эришгач, барча исломий қадриятлар масжид ва мадрасалар, зиёратгоҳлар, нодир тарихий манбалар, мусурмонларга қайтарибберилди. Ўлкамизда яшаб меҳнат қилаётган кўп сонли мусулмонлар қатори бошқа дин вакилларининг ҳам эмин - эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлариучун барча шарт -шароитлар яратилди.
Мусулмонлар ва бошқа дин вакилларнинг Ўзбекистон заминида биргаликда ҳамнафас бўлиб яшаши диний - маънавий тотувликнинг нодир тимсоли ва барча дин вакилларига нисбатан бағрикенгликнинг энг яхши намунаси ҳисобланади. Республикамизда фуқароларнинг миллати ирқи, динидан қатъи назар барча учун тенг ҳуқуқлар қонун орқали кафолатланган. Демак кўнгилда ҳеч бир инсонга адовати бўлмаган ҳамда жамиятга қўли ва тили билан зарари тегмай чиройли муомалада ҳамкорлик билан яшаш муборак динимиз талабидир. Мустақил Ўзбекистон, мусафо осмон, тинчлик ва саодатда яшашимиз қайси даврада бўлмайлик у хоҳ маърака бўлсин, хоҳ у тўй - кексалар дуога қўл очиб, юрт тинчлиги, фаровонлиги, ризқимизнинг кенг бўлиши ва фарзандларимиз камолини сўрайдилар. Биз мусулмонлар шу юртнинг фарзандлари жамиятнинг онгли ва фаол аъзолари эканмиз, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни асраш, тинчлик неъмати учун Парвардигоримизга ҳамиша шукр айтишга бурчлимиз, бу неъматнинг қадрига етайлик, тинчлигимизнинг барқарор бўлиши ва бу шарафли масулиятни бўлсада, ён атрофимизда яшаётган мўмин - мўминаларга, бугунги кунда ижтимоий - сиёсий ва маданий - маърифий ҳаётимизга татбиқ этайлик.
Ўз мустақиллигимизни ўзаро жипслашиб мурувватли, ҳимматли бўлайлик асрайлик ва қадрига етайлик. Она диёримиз ўзининг бетакрор табати, оқар сувлари, серҳосил тупроқлари, ўзига хос урф - одатлари ила миллат ва элатлар осойишта яшаб келмоқда.
Қаерда тотувлик бўлса, ўша жойда, албатта тинчлик ҳаловат бўлади, тараққиёт ривожланади. Халқлар фаровон, авлодлар баркамол яшайди ва меҳр-муҳаббатли бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни тинчлик ва эзгулик йўлида ҳамкорликда фаол ва маърифатли мусулмонлардан бўлишимизга муяассар айласин Ўзбекистон мутақиллиги доимий бардавом бўлсин амин .
Хатирчи тумани Чечакота МФЙ отинойиси Умирзоқова Замира