Навбаҳор туман
Оқ олтин маҳалла
отинойиси
Ҳакиева Ойсара
Диний бағрикенглик
Бағрикенглик тушунчаси турли эътиқоддаги дин вакилларининг бир диёрда биргаликда ҳаёт кечиришига, ва миллати ва динидан қатъий назар уларнинг чин инсоний фазилатларга хос муомалада бўлиши тушунилади. Бу эса ўз навбатида, юрттинчлиги ва тараққиётига, умуминсоний маданият ва маънавият ривожига хизмат қилиб келмоқда. Ислом дини ҳам илк давридаёқ бағрикенглик дини сифатида намоён бўлиб, у инсонларга мурувватли, очиқ юзли, бўлишлик, бошқа дин вакиллари билан чиройли суратда муомалада бўлиш, уларга эҳтиром кўрсатиш ҳамда бағрикенгли бўлишга алоҳида эътибор қаратган. Бу хусусда Aллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Эй мўминлар), сизлар Aҳли китоблар билан фақат энг чиройли услубда мунозара қилинглар…”.
Мазкур оятда Aллоҳ таоло бошқа дин вакиллари билан чиройли услубда муомала қилишга буюрмоқда. Маълумки, мусулмон мамлакатларида яшовчи бошқа динга эътиқод қилувчиларни шариат ҳукми бўйича уларнинг барча моддий ва маънавий ҳуқуқлари, яъни мол-мулки, ҳаёти, диний эътиқоди, урф одатлари, тили, маданий мероси даҳлсизлиги мусулмонлар зиммасида бўлган. Шу туфайли ўрта асрлардаёқ мусулмон халқлари, жумладан, диёримизда яшовчи халқлар ҳам диний мурасасозлик ва бағрикенгликнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этганлар. Пайгамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин мусулмонларга бош бўлиб қолган «хулафои рошидин» (я`ни тўғри йўлдаги халифалар) ҳам озод қилинган ўлкаларда маҳаллий аҳоли ва янги кўчиб келганлар учун тинч ва хавфсиз ҳолда аҳил-тотув яшаш имкониятини яратиб беришган. Халифаларнинг биринчиси Aбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Сурияга ҳарбий юришга кетаётиб, ўз қўшинларига Қур`они каримнинг ҳақиқий да`ватига ёрқин мисол бўлган қуйидаги буйруқни бергандилар: «Эй инсонлар, мен сизларга чин дилдан амал қилишингиз лозим бўлган ўн қоидани ма`лум қиламан. Уларни асло эсдан чиқарманг ва тўғри йўлдан адашманг. Болаларни, аёлларни ва кекса кишиларни ўлдирманг. Хурмо дарахтларига ўт қўйманг ва дарахтларни кесманг. Туяларни, подаларни ва бошқа (ҳайвонлар) тўдасини ўлдирманг... Сиз ўзга ишлар, охират дунёсига хизмат билан машғул одамларни учратасиз. Шунда уларни ўз ҳолига қўйинг. Сизга турли ноз-не`матларни туҳфа қилиб келган одамларни учратасиз, улардан йенг, аммо Aллоҳ номини эсга олишни унутманг».
Тарих давомида жуда кенг ҳудудларни бошқарган мусулмон ҳукмдорлар бошқа динларнинг вакилларига ҳурмат ва бағрикенглик билан муносабатда бўлганлар. Ҳа Ислом давлатларида яҳудий динидагилар ҳам, насронийлар ҳам ҳамиша тўла хавфсизликда, тинч-осойишталикда, диний эркинликда яшаб келганлар.