Қўшничилик ҳаққи
Ислом шариатида қўни-қўшничилик муносабатларига жиддий аҳамият берилгани ва жамият тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлиги йўлида мухим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланади. Қуръони карим оятларида, ҳадисларида чиройли қўшничилик одоблари, улар ўртасидаги инсоний муомалалари ҳақида батафсил айтилган. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида Аллоҳга ибодат қилингизлар ва унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар, ота-оналарга эса яхшилик қилингизлар, шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнилар, бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи мусофирга ва қўл остингиздаги қарамларга ҳам яхшилик қилинг. Албатта Аллоҳ кибирли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди (Нисо сураси, 36-оят) Ушбу оят тафсирида айтиладики агар қўшни мусулмон, ҳамда қариндош бўлса унинг мусулмон қўшнисида учта ҳаққи бордир. биринчи ислом ҳаққи, яъни мусулмон ҳаққи, иккинчиси қариндошлик ҳаққи, учинчиси қўшничилик ҳаққидир. Агар қўшни бегона бўлса иккита ҳаққи бор биринчиси мусулмонлик ҳаққи, иккинчиси қўшничилик ҳаққидир. Борди-ю қўшни ғайридин бўлса битта ҳаққи бўлади, бу хам қўшничилик ҳаққидир. Қўшнига биринчи бўлиб салом бериш, бетоблигида ҳолидан хабар олиш, мусибатда ҳамдардлик билдириб далда бўлишлик, хурсандчиликда табриклаш, хатоси бўлса уни кечириш, ҳовлисига мўраламаслик, унинг деворига ёғоч суяб қўймаслик, тарновдаги сувни қўшни томонга, йўлламаслик, ҳовлиси саҳнига тупроқ тушурмаслик, унинг сўзлашувига қулоқ солмаслик, агар қўшни уйда йуқ бўлса, уйдагиларига ёрдам бериш, буларнинг бариси қўшничилик ҳаққи ҳурмати ҳисобланади. Қўшнилардан озор ёки зарар етса, жанжал кўтармаслик, можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш олий фазилатдур.
Ойша онамиздан ривоят қилинадики: “Эй Расулуллоҳ менинг икки қўшним бор. Уларнинг қайси бирига туҳфа киргизиб турай дедим. Жаноби Расулуллоҳ с.а.в: Эшиги эшигингга яқинига деб жавоб бердилар”. Қўшни деганда фақат маҳаллада, ёнма-ён хоналарда яшовчи инсонларни тушунмаслик лозим. Қўшни деганда чор атрофимизда қўшни давлатларни ҳам албатта назарда тутишимиз зарурдир. Қўшнинг тинч сен тинч деган халқ мақоли уларга ҳам тааллуқлидир. Инсон зотига дини, тилидан қатъий назар яхшилик қилиш, олийжаноблик кўрсатиш ва меҳр мурувват ва раҳим шавқатли бўлиш динимиздаги эзгу амаллардан ҳисобланади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) бир ҳадиси шарифларида бундай деб марҳамат қилганлар: “Барча дин аҳлига хайру эҳсон қилингизлар”. Ибн Абу Шайбадан ривоят қилинади. Аллоҳ таоло дунёдаги барча халқлар ўртасидаги дўстлик биродарлик ришталарини мустаҳкам қилишимизга буюрган. Қўни қўшнилар билан самимий дўстона муносабатларимиз янада яхшиланиб боришини Яратганнинг Ўзи барчамизга насиби рўзи айласин. Юртимизга тинчлик ва осойишталикни берсин Юртимизда яшаб турган ҳамма ёшу-қариларга саломатлик, имонимизни мустаҳкам қилсин. Амин.

Хатирчи туман Боғишамол маҳалла отинойиси: Ибрагимова Гулнора.