Исломда аёллар ҳуқуқи.
Бизнинг муқаддас ислом динимизда хар бир инсоннинг жамиятда ўзига яраша ўрни ва ҳурмати бор эканлиги баён этилган. Ислом тарихига назар солсак, жоҳилиятда аёлларнинг деярли ҳуқуқлари бўлмаган. Қай бир хонадонда қиз туғилса у оила мотам тутар, уни тириклайин кўмиб юбориш одат тусига кирган эди. Бунга сабаб динсиз иймонсиз кишиларнинг жаҳолат ва кибр-хаволари бўлиб, айрим тарихчи уламолар бу разолатни бир воқеага боғлашганлар узоқ ўтмишда бутун араб жазираси Нўмон исмли подшоҳ қўли остида бўлиб, барча қавм қабилалар унга бож тўлар эдилар.
Бир йили қабилалардан бири зиммаларидаги солиқни тўлашдан бош тортишганда подшоҳ аскарлари бостириб келишиб, у қабилани хамма хотин-халаж, ўғил қизларини асир қилиб олиб кетишган ва уларни ўз кабилаларига қайтариш учун бож тўлашини шарт қилишган экан. Бу талаб бажарилгунча орадан ўтган фурсат ичида қабила бошлиғининг қизи билан подшоҳнинг ўғли бир бирига кўнгил қўйиб қолишган экан. Шунинг учун қиз бошқалар сафида ўз юртига қайтиб кетишдан бош тортибди.Хеч қандай дўқ пўписа ва ялиниб ёлворишлар кор қилмагач, қизнинг отаси қабила бошлиғи душманига кўнгил қўйиб, ўзини шарманда қилган қизидан ниҳоят даражада ғазабланиб бундан кейин қиз фарзанд кўрса, албатта, тириклай ерга кўмишга қасам ичади. Шундай килиб, бу қабиҳ одат авлоддан авлодга ўтиб, тарқаб келаверган. Ислом дини бу одатларни қаттиқ қоралади ва ман этди. Аллоҳ таоло қуръони каримда барча инсонлар жинсидан қатъий назар тенг экани ва уларни бир жондан яратганини баён қилади."Эй одамлар! сизларни бир жон (одам) дан яратган ва ундан жуфти (ҳаво)ни яратган ҳолда иккисидан кўп эркак ва аёлларни яратган. Роббингиздан қўрқингиз!..(Нисо сураси 1-оят)
Аёллар исломда она, опа- сингил, жуфти ҳалол ва қиз сифатида ҳурматланади. Улар меърос олади, ва меърос қолдиради.
Пайғамбар алайҳиссалом яратилиши жиҳатидан эркак ва аёлларнинг асли бирлиги хақида шундай дейди.
"Албатта, аёллар эркакларнинг туғишганлари" (Имом Абу Довуд ривояти). Исломда фарзанд тарбияси, рўзғор ишлари, шундай бўлсада улар эрларини савобли ишларига тенг шерикдирлар ҳатто, аёлларни туғишдаги қийноқларини эркакларнинг душманга қарши уришларига тенглаштирган. Оналарнинг бир фарзандни ўстириб, тарбиялаб вояга етказишдаги савобига Исломда тавҳид ва номоздан бошқа амални савобига тенглаша олмайди.Ислом аёл кишига илм олиш, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида умр гузаронлик қилишга имкон берди.
Оиша (розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳу вассаллам) дан ҳадис ривоят қилишда иккинчи ўринда турадилар. Ҳозирги кунда барча аёлларимиз жамият, сиёсат ва шариат майдонларида ўз ўрни ва овозига эга. Шунингдек, аёлларни ўзларига муносиб ишлар билан таъминлаш тадбиркорлик қилишлари учун шароит яратиш, маҳаллаларда "Аёллар дафтари "очилиши ва бу бўйича ночор аёлларга ёрдам берилиши ёлғиз аёлларга имтиёзли уйлар ажратилиши каби аёлларни қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилмокда.Шунингдек, аёллар эҳтироми учун юртимизда 8-мартни ҳалқаро хотин қизлар байрами сифатида белгиланган. Бизни улуғлаб аёл зотидан қилиб яратган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Хатирчи туман "Буғирдоқ" мфй отинойиси: Робия Миртазоев