Ёш авлод-мамлакат келажаги.
Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг бахт -саодатли, истиқболи порлоқ, келажакдаги мустақил ҳаётида ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан бекаму кўст бўлиб яшамоғини орзу қилади ва шу мақсадга эришиш учун бутун умрини, бор -йўғини сарф қилади. Айниқса, бу боласевар халқимизнинг қалбига сингиб кетган фазилатдир.
Ислом дини таълимотига кўра, фарзанд Аллоҳ таоло томонидан ато этилган улуғ неъмат бўлиши билан бирга, у ота-онага топширилган масъулияти жуда катта омонат ҳамдир. Оиладаги соғлом муҳит ва тўғри тарбия фарзанднинг кейинги оладиган билим ва касб-ҳунарлари учун пойдевор вазифасини ўтайди.
Ёшларимизни ўзи ҳолларига ташлаб қўйсак, кимлар билан ўртоқлашаяпти қайси кўчада юрибди, нималарга қизиқаяпти, ким билан дўстлашаяпти деб қизиқмасликнинг оқибати яхшиликка олиб келмайди.
Аллоҳ таоло Куръони каримда ота -оналарга мурожаат қилиб, шундай марҳамат қилади: "Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизга ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз..".Ҳақ таоло бизга хитоб қилиб, фақат фарзандларимизни тарбияси билан жиддий шуғулланиб, уларнинг ахлоқсиз, итоатсиз, бебош бўлиб ўсиб, охир-оқибатда дўзахийлардан бўлиб қолмаслик учун доимо ҳаракатда бўлишимиз кераклиги уқтирилмоқда.
Ёшликдан чекиш ва гиёҳвандликка ружуъ қўяётган ёшларимизга тўғри йўл кўрсатиб, уларга илмнинг аҳамияти ва ёшлик қадрини қадрлаб боришни ўргатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.Ёшликдек олтин даврни ғанимат билиб, илм-фан , касб-ҳунарни эгаллаш ҳамма нарсадан муҳим эканини тушунтириш ота-оналарни ва устозларни вазифасидир.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда ҳам диний ҳам дунёвий илмларни талаб қилишнинг фарзлиги маълум бўлади: "Илм чинда (Хитойда) бўлса ҳам, уни излаб топиб, эгаллангиз. Зеро, илмни талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир".Пайғамбаримиз Муҳаммад Соллалоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз умматларига фақат диний таълим бериш учун юборилмаганлар, балки дунёвий ишларга, турмуш тарзи, тирикчилик, тижоратдан тортиб деҳқончиликкача, уй-рўзғор ишидан тортиб, спорт машқларигача тегишли кўрсатмалар бериб кетганлар.
Муҳтарам Юртбошимиз жорий йилни "Ёшлар ва бизнесни қўллаб қуватлаш ", -йили деб эълон қилдилар.Шу муносабат билан маҳаллаларда "Бир нуроний ўн ёшга масъул", тамойили асосида иш олиб борилмоқда. Бу ҳам ёшларимизни ҳар тамонлама тарбия топишларида нуроний онахонлар, отахонларимизнинг ўринлари борлигидан далолат беради. Росулуллоҳ (с.а.в.) бир ҳадисларида :"Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар",-деган бўлсалар, келинг азизлар, барчамиз келажагимиз бўлган ёшларимизни ҳар тамонлама етук комил инсонлар бўлишида ўз ҳиссамизни қўшайлик.
Навбаҳор тумани" Сарой" маҳалласи отинойиси Тоирова Маҳбуба.