Зийнат нима?

8-02-2018, 08:02 admin Мақолалар 2 126


Зийнат нима?«Зийнат» («Тазйин») луғатда кийиладиган нарсада ясанишни англатади. Бунга тақинчоқ билан безаниш, сурма, ҳинно қўйиш ва бошқаларни ишлатиш ҳам киради. У Аллоҳ таолонинг: «Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатларингизни олинг» (Аъроф, 31) деган сўзи тафсирида: «эркакларга тилло ва ипакни ҳаром қилинишида насс ворид бўлмаганида, у иккиси ҳам шу жумлага кирар эди», деган. Буни Юнус сурасида келган Аллоҳ таолонинг: «Мусо: «Эй Роббимиз, Сен фиръавнга ва унинг амалдорларига зебу зийнат ва молу дунё бердинг» (88-оят) деган сўзи қўллайди. Мана шундан байрам куни ҳам зийнат куни деб аталган. Аллоҳ таоло Тоҳа сурасида «У: Ваъда вақтингиз зийнат куни, деди» (59-оят)

Одамлар одатда шу куни ўзларидаги энг яхши либос ва бошқа нарсалар ила зийнатланишгани учун Аллоҳ таоло тилло, ипак ва жавоҳирлар каби кийим-кечакдан бошқа нарсалар ила безанишни ҳам «зийнат» деб атаган. Балки зийнат, шунингдек мажозий йўл билан бадандан бўлган аъзоларга ҳам ишлатилган. Аллоҳ таоло: "Зийнатларини кўрсатиб юрмасинлар. Магар эрларига бўлса, майли", (Нур, 31) деган. Аксар муфассирлар: бундан мурод бўйин, билак ва болдир каби аъзолардир, дейишган. Инсонларнинг бир-бирлари билан бўлган алоқалари ўсиши ва ривожланишида, ораларидаги меҳр-муҳаббатнинг етишишида зийнатнинг катта таъсири бор. Албатта нафслар хунукликни хоҳламайдиган, гўзалликни севадиган қилиб яратилган. Демак, у хунук нарсалардан нафрат қилади ва гўзал нарсаларни яхши кўради. Табиийки, инсонларнинг ҳаммалари гўзалликда олий даражада эмаслар. Албатта ораларида хунук, кўриниши яхши бўлмаган ва нуқсонли, майиб- мажруҳлари ҳам бор. Улар ҳаётларида куйиб қолиш ва ярага ўхшаш халқий айбларга учрашлари мумкин. Шунингдек, ҳаётларида ҳунар ва меҳнатнинг зиёнларидан, ҳаётнинг машаққатларидан қийналиб, жамоллари нуқсонга учраши, кўркамликлари кетиб қолиши мумкин. Оғир меҳнат, кир-ифлослик
ва ғубор, зарарли ишлаб чиқариш кабилар сабабли шундай бўлиши мумкин. Мана шуларнинг ҳаммаси одамларни улардан қочадиган ва узоқлашадиган қилиб қўяди. Ўрталарида дўстлик ўрнига ажралиш, рағбат ўрнига нафрат ўрин олади. Бунда жамиятнинг бирлигига ва ундаги бирдамликка зарар келтириш бор. Шунинг учун Ислом зийнат борасида кўп иноят кўрсатган ва унга карим Китобда ҳар намоз вақтида (Аллоҳнинг муҳаббати ва итоатига жамланишда) насс ила амр қилган. Бас, Аллоҳ таоло: "Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғингизда зийнатларингизни олинг", деган. Балки Ислом ҳар бир мусулмон ва муслимага зийнатдан вожиб бўлганини ҳам қилган. Ҳаттоки агар унга бепарво бўлса, унга енгил қараса, Аллоҳнинг ғазаби ва иқобига
учрайди. Бундай бўлиши, ҳар бир инсонга зарурий қиладиган даражада зийнатнинг бу турига етук аҳамият борлигидандир.
Ўшалардан:
а) Авратни тўсиш албатта у ҳар бир мусулмон ва муслимага фарздир. (эркак ва аёл орасидаги авратнинг чегарасидаги ихтилофга кўра) намознинг ичида ва унда ташқарида аврат намоз шартларидан биридир. Усиз намоз тўғри бўлмайди. Ким авратини кўрсатиб, яланғоч намоз ўқиса, намози ботил бўлади. Худди намоз ўқимагандек бўлади. Ким намоздан ташқари уни одамлар олдида кўрсатса, таъзири берилади, унга одоб берилади ва иқобга учрайди ҳамда гувоҳлиги соқит бўлади. Авратни тўсиш маданият, тараққиёт ва ривожланишнинг белгиларидан биридир. Уни кўрсатиш эса, ибтидоийлик, орқага қайтиш ва қолоқликка ишорадир. Мушриклар жоҳилиятда Байтни яланғоч тавоф қилар эдилар. Буни ўзларининг ўйлашлари ва жоҳилликлари ила Аллоҳга қурбат қилиш деб ҳисоблашарди. Аллоҳ таолодан уларнинг бу ишларини қоралаб амр келди ва уларни бундан тўсди. Шу сабабли уларни Байтни тавоф қилишдан ман қилди. Аллоҳ таоло:"Албатта мушриклар нажасдирлар. Бунга шубҳа йўқ. Бу йилларидан кейин масжидга яқинлашмасинлар" (Тавба, 28), деди.
Шунингдек Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан унда зийнатни олишга буйруқ келди. "Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғингизда эийнатларингизни олинг". Аксар муфассирларнинг айтишлари бўйича, бу ерда ундан мурод, зийнатнинг аслидир ва у авратни тўсишдир.
б) Эркакларга хатна қилиш. Албатта бу уларга вожибдир. Ким уни тарк қилса, ундаги ғолиб очиқ фойда борлиги учун гуноҳкор бўлади.
в) Аёл кишининг эри учун зийнатланиши (агар ундан буни талаб қилса). Эркак нафсини иффатли сақлаши учун, ҳаромга чиқишидан сақлаш учун аёлга албатта зийнатланиш вожиб бўлади. Чунки оиланинг устуни бўлган эр билан хотин орасидаги муҳаббат, бирлигининг гарови ва унинг бир дамлиги фақат шу ила амалга ошади. Агар аёл ўшанга эри мажбурлаб турганда ҳам
хилоф қилса, охиратда Аллоҳ таолонинг олдида гуноҳкор бўлади. Дунёда эса уқубатга, таъзирга ва одоб беришга лойиқ бўлади. Бундан аёлларимиздан ҳам кўпроқ ғафлатда қолганлари борми?
г) Жунублик, ҳайз ва нифоздан ғусл қилиш.
Албатта у Ислом фарзларидан биридир. Бу намоз ўқиш, Қуръон қироат қилиш, масжидга кириш ва мусҳафни ушлаш шартларидан биридир.
д) Агар кичик бетаҳоратлик ўтган бўлса, ҳар бир намоз вақтида таҳорат қилиш, албатта усиз намоз тўғри бўлмайдиган шартлардан биридир.

Xадичаи Кубро ўрта махсус
ислом билим юрти
4-курс талабаси Исмоилова Шохиста


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш