Аллоҳ таоло бандаларини саодатга эриштирадиган барча йўлларни кўрсатиб, бизларни ўша ишларни қилишга қизиқтириб қўйди.
Жумладан, Моида сурасининг 48 – оятида шундай марҳамат қилади:
«Хайрли (савобли) ишларда бир-бирингиздан ўзишга ошиқингиз! Ҳаммангизнинг қайтадиган жойингиз Аллоҳнинг ҳузуридир».
“Савоб” сўзи араб тилидан олинган бўлиб: яхшилик, эзгулик деган маъноларни англатади. Эътиқодимизга кўра, Аллоҳнинг марҳаматига лойиқ иш ва шундай иш учун Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлиш.
Инсоннинг хатти-ҳаракати ва фаолияти яхшилик ва ёмонликдан иборат бўлиб, бу динимизда савоб ва гуноҳ деб аталади.
Динимиз кўрсатмаларини бажариш, инсон манфаати йўлида фаолият кўрсатиш кабилар савоб амаллар ҳисобланиб, инсоннинг номаи амолига икки фаришта воситаси билан ёзиб борилади. Охиратда инсонларнинг савоб ва гуноҳлари тарозида тортилиб, натижалар Аллоҳнинг ҳукмига ҳавола этилади Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни хайрли ишларни қилишга қизиқтирар ва бу борада ўзлари уларга намуна эдилар.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:
Абу Сирваъа Уқба ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мадинада Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам орқаларида аср намозини ўқидим. У зот салом бердилар-да, одамлар елкасини оралаб, завжалари хонасига тезлик билан туриб кетдилар.
Одамлар у зотнинг шошилганларидан хавфга тушишди. У зот (ҳужраи саодатдан) чиқиб, одамларнинг таажжубга тушганларини кўриб, “Ҳузуримизда тилла борлиги эсимга тушиб қолди, у мени чалғитишини ёқтирмаганим учун, уни тақсимлаб юборишга амр қилиб чиқдим”, дедилар”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламда бу ҳолатни кўрган ва у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимларини олган саҳобалар ҳам бу борада ўзаро мусобақалашишар эдилар.
Юқорида Пайғамбаримиз ва саҳобаи киромлар томонидан савоб ишларни қилишга бел боғлаганликларни кўришимиз мумкин. Биз қандай савобли ишларни қилишимиз Аллоҳга манзур бўлади. Бундай савобли ишлар қаторида қуйдагиларни айтишимиз мумкин:
• Аллоҳ буюрган ишларни қилиш ва қайтарган ишларидан
тийилишлик;
• Тўғри сўз бўлиш;
• Ёлғон гапирмаслик;
• Бир-биридан аразлашган одамларни яраштириб қўйиш;
• Касални бориб кўриш;
• Қўшнисига яхшилик қилиш;
• Бировни оғирини енгиллатиш;
• Қийналганларга қарз бериш;
• Мискин ва бечораларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш;
• Ота-онани хизматини қилиш;
• Адашганга тўғри йўл кўрсатиш;
• Касб-корни ҳалол қилиш, бировни ҳаққига хиёнат қилмаслик;
• Салом бериш;
• Бировларнинг айбини кечириш;
• Аҳли аёлига ёрдамлашиш;
• Фарзандларни тўғри тарбиялаш ва уларга илм ўргатишлик;
• Ҳашарларда иштирок этиш;
• Тинчлик йўлида хизмат қилиш;
• Одамларга манфаати тегадиган ишлар қилиш;
Хайрли ишлар жуда кўп. Фақат бу ишларни қилишда савоб умидида холис бўлиш энг муҳим шарт ҳисобланади.
Дарҳақиқат хайрли савоб ишларини ҳар куни қилайлик, зеро муқаддас ислом динимиз яхшилик ва эзгуликни тарғиб этувчи диндир.
Кармана тумани “Жалойир”
жоме масжиди имом-хатиби А.Ҳакимов