Исрофгарчиликдан сакланайлик.
Динимизда хар бир Аллоҳ томонидан бизга ато этилган неъматнинг меъёри белгилангандир.Аллоҳ таоло Исро сурасида мархамат қилади: яъни:"(Бахиллик қилиб ) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг.(Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг! Акс холда, маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз. ( Исро сураси 29 - оят)
Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам дедилар:" Қиёматда ҳар бир инсон тўрт нарса хақида сўралмагунича жойидан жилмайди: Умрини кандай ўтказгани, илмига қандай амал килгани, молини каердан топгани ва каерларга сарфлагани, жисмини нима билан каритгани.( Имом Термизий ривояти).Исломда ҳар бир соҳада мўътадиллик йўлини танлашимиз лозим.Аллоҳ кўрсатмаларига асосан ва хадисларда ворид бўлганидек умримизни, вақтимизни, бойлигимизни ва илмимзни сарфласак дунё, охиратимиз ажру савоб ва мукофотлар мавжуддир. Афсуслар бўлсинки бу дунёнинг орзу ҳаваслари учун бир кечанинг ўзида 20- 30 миллионлаб пуллрни исроф қилаётганлар орамизда учраб турибди.Қўлимиздаги бу бойликларни Аллоҳим бизга неъмат сифатида ато этган.Биз бу бойлик неъматини етим есирлар, беморларга, мухтожларга садақа эҳсон қилсак Аллоҳ бизга беҳисоб эҳсонлар қилиб қайтаради, охиратда эса жаннати билан сийлайди. Умримизнинг исрофи эса хозирги кунда жуда авж олган қариндош уруғлар орасида, синфдошлар орасида, касбдошлар орасида нафақадаги қариялар орасида 5- 6 соатлаб вақтларни емакхоналарда сарфлаётганларидир.Шу вақтларини зикрга, Қуръон ўқишга, қазо намозларини ўқишга сарфлаганларида эди, икки дунё саодатига муяссар бўлишарди. Аллоҳим биз мусулмон бандаларингни Ўзинг ислоҳ қил қадамларимизни сиротил мустақиймда собит қилгин!
Қизилтепа тумани "Азизобод" маҳалла отинойиси М.Мухаматтова.