- Ҳой қизим, шошмай туринг, таомни ахлатга ташламанг, деб шошилиб келаётган Роҳила аянинг гапларини келинлари ё эшитди, ё эшитмаганга олди.
– Қизим, мазали таомни бекор исроф қилдингиз-да уволи бор, болалар мактабидан оч қоринда келишади, бирга ўтириб есак бўладиган таом эди-ку.
- Ойижон, қизиқсиз-да, болалар келгунича яна бошқа овқат пиширилади, нима бўлибти шунга, -деди, келини бепарво. Аянинг хафа бўлгани чеҳрасидан кўриниб турарди.
- Атрофизга қаранг жон қизим, ойнаи жаҳондан кўрмаяпсизми, парча нонга муҳтожлар қанча, таом еёлмасдан сарсонлар қанча, бизнинг бу қилаётганимиз ношукурликдир болам! Келиннинг, уятданми, виждони қийналибми ер чизиб, бошини эгиб қолди. Дарҳақиқат, исроф динимизда қаттиқ қораланган. Қуръони каримда исрофнинг зарари, исрофгарнинг мазаммати ҳақида бир неча ояти карималар бор. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“(Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг! Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз” (Исро сураси, 29-оят).
Аллоҳ таоло Қуръонда мўминларнинг сифатларини зикр этар экан, уларнинг исрофгар ҳам, хасис ҳам бўлмасликларини баён этади:
“Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир” (Фурқон сураси, 67-оят).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сени икки хислат – фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер», деганлар” (Имом Бухорий ривояти).
Фахри коинот айтганларидек: “Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга ўтманглар»; «Ким ҳаётда тежамкор бўлса, зинҳор қашшоқликка тушмайди”. Яна бир ҳадисда: “Исрофгар жаннатга кирмайди”. Яна бошқа бир ҳадиси шарифда: «Тежамкор одам ҳеч қачон қашшоқлик кўрмайди», дейилган.
Бир донишманд айтганидай, “Саҳоватли бўл, аммо исроф қилма,тежамкор бўл, лекин бахил бўлма”. Исроф сахийлик эмас, тежамкорлик бахиллик эмас. Тежамкор киши пулини керагидан ортиқча сарфламайди. Пулини фақат ҳаёти, рўзғори, эҳтиёжи учун зарур бўлган нарсаларгагина харжлайди. Тежаган киши асло фақир бўлмайди, балки икки дунё саодатига эришади!
Равшанова Ойдин Амриллоевна