ИСРОФГАРЧИЛИК

13-01-2023, 00:15 admin Мақолалар 203

ИСРОФГАРЧИЛИК. Бу йил қиш фасли кескин совуқ тушиши, қор ёғиши билан бошланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йилни"Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йили деб эълон қилдилар.Қиш мавсумининг совуқ келганлиги сабаб "Давлат Раҳбари газ экспортини қисқартириб, аввало аҳоли эҳтиёжларини қондириш юсасидан кўрсатмалар бердилар. Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устивор вазифа этиб белгиланди. Президентимиз ўз Нутқида: Газ тизими билан боғлиқ муаммолар ўттиз йилдан бери бизни қийнаб келаётганидан барчамиз хабардормиз.Халққа газ керак, уларнинг кўпчилиги бунинг учун тўловларни ўзи вақтида ҳалол қилиб тўлаб еелмоқда" деди. Газ қуйиш шаҳобчаларида(Авто машиналар учун) газ қуйишларни қисқартириб аввало аҳолини етарли газ билан таъминлашни йўлга қўйилди.Бу бажарилаётган ишлар Инсонга эътибор уларга шароитлар яратишдан иборатдир. Биз эса бундай, биз учун яратилаётган шароитлардан қандай фойдаланиб келяпмиз,? сизларга мисол тариқасида бир воқеани айтиб бермоқчиман . Вилоятимиздаги Қизил -тепа туманининг энг чекка қишлоғига меҳмонга бордим, уйда Онахон, ўғил, келин ва набералари билан бирга яшайдилар.Мени кўрган Онахоннинг қўллари дуога очилди, Шундай совуқ, қорли кунларда бизларга Аллоҳнинг изни билан, газ ва электир қувватини етказиб бераётган, Давлат раҳбаримизни дуо қилдилар ва ҳаммага соғлик, барака тиладилар. Шу маҳал,Уйга Онахоннинг ўғиллари кириб келдилар, мен билан сўрашиб туриб норози оҳанг билан дедилар:. Кўрасанми, (тўлов варақасини менга узатиб) мен икки миллионлик газни ёқибман, пулни ҳам баракаси йўқ, энди рўзғорни қандай қиламан?деб ўтирдилар, шунда гапга Онахон менинг нафақам бор етади ,ўғлим аввало исрофгарчилик ўзимиздан ҳар бир хонада: ошхона,газ плитамиз, меҳмонхона, болалар уйи, ётоқхона, ва мендаги газ печкаларингда ёнаётган газ бизнинг исроф қилишимиздир. Иншааллоҳ келаси йили қозонхона қуриб битта газ ишлатадиган қиламиз, ўшанда уйимизда, маошингда барака бўлади ўғлим дедилар. Қуръон каримда ( исрофгарчилик ҳақида) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг ! Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз,, (Исро сураси, 29- оят). Молни Зое қилиш, исроф қилиб, беҳуда кетказиш Аллоҳ Таолонинг ғазабини келтирадиган амаллардан ҳисобланади.
Кармана тумани Варқ МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш