Эътидолдан айрилманг.

9-02-2024, 23:18 admin Мақолалар 116

Эътидолдан айрилманг.

Исломда ўрта йўл асосий тамойилдир. Бу хусусда Куръони Каримда ва Пайғамбаримиз Саллалоҳу алайҳи вассаламнинг ҳадисларида очиқ равшан айтилган.
"Аллоҳ хеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди" (Бақара сураси 286 оят) Юқорида келтирилган оят ва хадислардан билиниб турибдики, динимизда мажбурлаш йўқ.Ҳаддан ошиб, қийнчилик чиқариш ва ўзига азият етказиш мақбул кўрилмаган ўрта йўл тавсия қилинган. Анас (розияллоҳу анҳу) айтадилар: Пайғамбаримиз Саллалоҳу алайҳи вассалам жомеъга кирганларида, икки устун орасида тортилган арқонни кўрдилар:
-Бу арқон нима?-деб сўрадилар
Айтишдики:
-Зайнабники, чарчаганида уни тутиб юради.
Пайғамбаримиз Саллалоҳу алайҳи вассалам:
-Арқонни ечинг, сизлардан бирингиз истаганида номоз ўқисин, чарчаганида ётиб дам олсин, -дея буюрдилар. (Бухорий)
Пайғамбаримиз Саллалоҳу алайҳи вассалам айтганлар:"Шубҳасиз, бу дин осондир: Бир кимса дин хусусида, ўзини қийнаса, дин ундан ғолиб чиқади,(яъни у кимса эгилиб бутунлай амал қила олмайдиган ахволга тушади.Шундай экан эътидолдан (Ўрта йулдан) айрилманг.Исломда фақат ибодатда эмас, эҳтиёжларимизда ҳам ҳаддан ошмаслик буюрилган.Пул қандай йўл билан топилади.Қандай ишлатилади, кандай яшаш тўғри? Динимиз мана шу хусусларда ҳам ўрта йўлни кўрсатган.Исроф қилмай яшаш мухтожларга ёрдам бериш, дунёда инсонлар севгиси, Аллоҳ ризоси охиратда эса абадий саодатга эришиш учун эмасми? Бундай тасарруф қилинмаган бойлик пулнинг нима кераги бор. Керак бўлган жойда пулни ишлатмаслик хасисликдир. Бу борада айрим оятларнинг мазмунига кўра:" (бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизга боғлаб хам олманг исрофгарчилик қилиш билан уни бутунлай ёйиб хам юборманг! Акс холда маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз" (Исро 29)
Хақиқатдан хам отинойларимизни марака моросимларни ихчамлаштириб ўтказиш хақидаги тушунтиришларига қарамасдан хотин қизларимизни орасида ҳали хануз манманлик тўй хашамларда ким ўзарга ўзлари учун бир нечта кўйлак тиктириш қуда андаларни бир бирига қўйиладиган сарполари ҳаддан ортиқ бўлаётгани учраб турибди, лекин шундай аёлларимиз борки хамма нарса оилада тузулган режа билан бажарилади, тўкис ва хеч қандай исрофгарчилик ва ортиқча харажатлар бўлмайди.Улар тўйдан кейин ҳам оиласи билан тинч ва осойишта яшашади.
Хатирчи туман Буғирдок мфй отинойиси Миртазаева Робия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш