ҲАР НЕЪМАТГА БИР ШУКУР.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар беадад шукроналар бўлсин! Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ табарока ва таоло бандларига беҳисоб неъматлар ато этиб қўйган. Ана шундай неъматлар ичида бебаҳо неъмат тинчлик неъматидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: " Бандалар уч неъматни қадрига етмайди тинчлик, соғлик ва ёшликни " тинчлик бўлган юртда осойишталик, фаровонлик ва тараққиёт бўлади. Шундай экан нега энди биз шукур қилмаслигимиз керак, шукур қилиб яшайлик. Ношукурлик бу ёмон илат, Аллоҳ таоло "берган неъматимга шукур қилсанг зиёда қиламан "деб марҳамат қилади. Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:" Мен Набий алайҳиссоломдан
"Эй Аллоҳнинг расули! Менга Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрайдиган бирор нарсани ўргатинг", деб сўрадим. Шунда у зот:" Аллоҳ таолодан хотиржамликни сўранг ", дедилар. Бир неча кундан кейин яна Набий алайҳис саломнинг олдиларига келиб: Эй Аллоҳнинг расули! Менга Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрайдиган бирор нарсани ўргатинг", деб сўрадим. Шунда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Эй амаким, Аллоҳ таолодан дунё ва охиратда хотиржамликни сўранг", дедилар "(Имом Термизий ривояти).Хулоса қиладиган бўлсак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳатто дуомизда ҳам тинчлик, осойишталик, хотиржамликни сўрашни биз умматга талим бермоқдалар.Барча замонларда давлатнинг ривожланиши тинч - осойишта ҳаёт кечиришга узвий боғлиқ бўлган. Зеро, йирик давлатлар ҳам фитналар сабаб ҳалокатга учраган. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.Бобокалонимиз Амир темур барпо этган давлат ҳам шулар жумласидандир. Натижада миллат 70- йил қуллик даврини бошдан ўтказди. Шу сабабли тинчликни сақлаш, огоҳлик ҳамда ҳушёрликни ошириш ҳар бир Ватандошни Ватан ва миллат олдидаги муқаддас бурчи. Айниқса, ҳозирги мураккаб даврда турли сабаб ва омиллар билан низо чиқаришга ҳаракат қилаётган томонлар кўпайиб бораётган бир паллада осойишталикни таъминлаш учун астойдил қайғуриб яшашни даврнинг ўзи тақозо этаётганини барчамиз яхши англаб турибмиз.Ҳозирги кунда мамлакатимизда жадал ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда. тараққиётимизнинг янги даврида инсонларнинг виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш, халқимизни маънан юксалтириш ва баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда. Бугун фитналар шу қадар чуқур илдиз отяптики, бундай ҳолатда мўмин мусулмон киши зийрак ва ҳушёр бўлиши қатъий талаб этилади. Ижтимоий тармоқларда, интернет сайтларида тирноқ остидан кир қидиришни касб қилиб олган нокасларнинг динимизга, Ватанимизга тош отиб, тинчлигимизга раҳна солишга уринмоқдалар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: " Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир... ", деб марҳамат қилган ( Бақара сураси, 191- оят).Азизлар огоҳ бўлайлик орамизда фитналар гирдобига тушганлар ҳам йўқ эмас, айниқса ёшларнинг қўлида замонавий алоқа воситалари мавжуд уларнинг қизиқувчанликлари туфайли турли сайтларга кириб фитналар гирдобига тушмасин. Тинчлик бебахо неъмат эканлигини унитмайлик. Бир донишманд: " Қайси мамлакатда илму маърифат бўлса, ўша давлат ривожланади " деган экан.Бобокалонимиз Имом Бухорий : " Илмдан бошқа нажот йўқ ",деганлар. Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух.
Армижон жомеъ масжиди имоми: Ориф Найимов.