"АҲИЛЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК"

17-01-2022, 17:27 admin Мақолалар 305

"АҲИЛЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК"
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ислом дини инсонларни доимо аҳил-иноқ, тинч-тотув ва ҳамжиҳат бўлиб ҳаёт кечиришга чақиради. Тарихдан маълумки, мана шундай фазилатларга амал қилиб яшаган кишилар доимо бахту саодатга эришган. Аллоҳ таолога шукрки, юртимизда қўлга киритилаётган барча ютуқлар, муваффақиятлар замирида жамиятимиздаги иттифоқлик, ҳукм сураётган тинчлик мужассам, албатта. Барча замонларда давлатнинг ривожланиши тинч-осойишта ҳаёт кечиришга узвий боғлиқ бўлган. Зеро, энг йирик давлатлар ҳам фитналар сабаб ҳалокатга учраган. Шу сабабли тинчликни сақлаш, огоҳлик ҳамда ҳушёрликни ошириш ҳар бир замон ва маконнинг муҳим талаби бўлган. Айниқса, ҳозирги мураккаб даврда турли сабаб ва омиллар билан низо чиқаришга ҳаракат қилаётган томонлар кўпайиб бораётган бир паллада осойишталикни таъминлаш учун астойдил қайғуриб яшашни даврнинг ўзи тақозо этаётганини барчамиз яхши англаб турибмиз. Дин пешволари, таниқли уламолар жамиятда аҳилликни таъминлаш, силаи раҳм қилиш, ўзаро ёрдам бериш, бир-бирига мурувват кўрсатиш ва ижтимоий иллатлардан сақланишга динимиз манбалари асосида мунтазам панду насиҳатлар қилиб келмоқда. Ривоятлардан бирида Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Набий алайҳиссаломдан: “Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрайдиган бирор нарсани ўргатинг”, деб сўрадим. Шунда У зот: “Аллоҳ таолодан хотиржамликни сўранг”, дедилар. Бир неча кундан кейин яна Муҳаммад алайҳиссаломнинг олдиларига келиб, “Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрайдиган бирор нарсани ўргатинг”, деб сўрадим. Шунда Ҳазрати пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй амаким, Аллоҳ таолодан дунё ва охиратда хотиржамликни сўранг”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти)

Учқудуқ тумани Мустақиллик махалласи отинойиси Файзиева Зилола.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш