#Мақола
Шукур қилишлик иймоннинг ярмидир!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Динимизда Иймон - сабр ва шукрдан иборат” деб айтилган.
Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло барчамизни шукр қилишга амр қилиб, унинг зиддидан қайтарган, шукр айтувчиларга чиройли мукофотларни ваъда қилиб, Ўзининг фазилати, карами ва неъматларининг янада зиёда бўлишига шукрни сабаб этган ва Ўзининг гўзал исмларидан бирини шукр орқали ифода қилган.
Буюк бобокалонимиз Қаффоли Шоший ўзининг машҳур “Жавоми ул-карим” китобида келтирган Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг “Неъматлар ҳақида гапиришлик шукр қилишликдир” деганлар.
Яратган бизларга ато этган беҳисоб неъматларни ёдда тутиш, уни ўз вақтида қадрлай олиш ўша неъматларнинг давомийлигига сабаб бўлади. Шайх Саъдий айтганлар: “Бир нафасга икки марта шукр айтиш вожиб”, зеро, нафас кирсаю қайтиб чиқмаса ёки чиқсаю қайтиб кирмаса, инсон ҳалок бўлишини таъкидлаб, инсон тансиҳатлиги учун, хотиржамлиги учун Яратганга шукрона айтмоқлиги лозим деганлар. Яхшиликка фақат яхшилик билан жавоб қайтариш улуғ фазилатлардан ҳисобланади.
Тинч-хотиржам ҳаётимиз фаровон ўтаётган кунларимизнинг қадрига етиш учун шукр қилиб, энг аввало ҳушёр бўлишимиз лозимлигини, ана шу неъматлардан айирмоқчи бўлган турли ғаразли кучлар, нопок тоифаларнинг найрангларидан ҳамиша огоҳ бўлиб, уларга муносиб жавоб қайтариш керак. Инсон турли ҳийла ва алдовларга алданиб, пировардида оиласидан, яқинларидан, тинчлигидан ажралиб қолган кишилар қисматига назар солса бу кунларимизга қанчалар шукр келтиришлигимиз лозимлигини англаб етамиз.
Аллоҳ таоло неъматларига шукр айтувчиларни албатта мукофотлаши ва уларга улуғ ажру савоблар беришини ҳам кафолатлагандир. У зот айтди:
“... Шукр қилувчиларни эса, албатта, мукофотлаймиз”.
“Ниҳоя” китобида шундай нақл қилинади: “Банда киши томонидан қилинган яхшилик учун унга ташаккур айтмаса, Аллоҳ таоло неъматларига қилган шукрини асло қабул қилмайди”.
Сизу-бизлар Парвардигорнинг биз бандаларга берган тансиҳатлик, фаровонлик, бахту саодат, тинчлик ва осойишталик каби улуғ неъматларига шукр айтсак, қадрига етсак, шунда Аллоҳ ҳам бизлардан рози бўлар экан.Ҳаммамизга Роббимнинг розилигига эришиш насиб этсин!
Олия Норова Ибодуллаевна