Сўз мулкининг султони
Буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби, сўз мулкининг султони А.Навоий ўзбек адабиётининг ёрқин юлдузидир. Унинг яратган асарлари 6 асрдан ортиқ вақт ўтишига қарамасдан ўз қадр –қимматини йўқотмаган. Достонларида кўтарилган мавзулар долзарблигича қолган. У яратган “Хамса”нинг биринчи достони “Ҳайрат ул -аброр” фалсафий-дидактик характерга эга бўлиб, бу жанр Навоийга қадар тўрт-беш юз йиллик тарихга эга. Достонда юксак хулқ-аҳлоқ учун курашган шоир берилган мавзуларни халқчиллик нуқтайи назаридан ёритади, меҳнаткаш халқ қарашларини ифодалайди. Халқ ва мамлакат учун жон фидо қилган кишиларни ўз идеали деб билади. Уларни хоналарни ёритган шамга, оламни нурга тўлдирган қуёшга ўхшатади. Кишилардаги бадбинлик, ялқовлик, жаҳолат, маишатбозлик, майпарастлик, носамимийлик, чақимчилик каби иллатларни фош этишга достоннинг юзлаб сатрлари бағишланган. У ёшларга мурожаат этиб:
Бошни фидо айла ато қошиға,
Жисмни қил садқа ано бошиға...
Тун кунингга айлагани нур фош,
Бирини ой айла, бирисин қуёш, - деб ёзар экан, бу ҳақиқий халқ тили, соф адабий тилимиз намунасидир.
Навоий “Хамса” достонларини ўз она тилида ёзиш билан ўзбек адабий тилини тўла шакллантирди, энг ривожланган тиллар даражасига олиб чиқди, унинг бойлиги ва ранг-баранглигини намойиш этди.
Алишер Навоий ўзбек тилини ҳақорат ботқоғидан шеърият осмонига олиб чиқди. Ўзбек тилида ҳам гўзал асарлар ёзиш мумкинлигини исботлаган сўз мулкининг султонидир.
Сўз жон бўлиб, руҳ унинг қолипидир. Танида руҳи бор одам доим унга эҳтиёж сезади. Сўз дунёда бор барча кўнгилларнинг қутисидаги жавҳар, ҳамманинг оғиз қутисидаги қимматбаҳо гавҳардир. Агар тил бамисоли пўлат ханжар бўлса, сўз унга қадалган инжулардир. Тил шу чаманнинг очилган лоласи бўлса, сўз дурлари унга қўнган шабнамдир.
Азизлар, Навоий асарлари ўзбек халқининг бебаҳо бойлигидир. Ундан ҳаётимизда фойдаланайлик. Ҳар бир сўзимизга эътиборли бўлайлик. Токи айтган сўзимиз бировга озор беришидан сақланайлик!
Навбаҳор тумани “Чорбоғгузар” маҳалла отинойиси С. Жумаева